«Биримдик», «Мекеним Кыргызстан» ва «Мекенчил»нинг номзодлари қайси партияларга «сакради»?

358

«Клооп»нинг дата-журналистлари шаҳар кенгашига бўладиган сайловда иштирок этадиган номзодлар рўйхатини таҳлил қилиб, уларнинг орасидан бўлиб ўтган парламент сайловига қатнашган 208 кишини аниқлади. Уларнинг орасидан журналистлар партияларнинг собиқ номзодларини ҳам топишди, таъкидлаб ўтсак, мана шулар сабаб парламент сайлови бекор қилиниб, ўлкада сиёсий инқироз бошланган эди.

«Клооп»нинг дата-журналистлари шаҳар кенгашига отланган партияларнинг рўйхатидан 11,5 мингдан ортиқ номзодни таҳлил қилиб, уларни 2020 йилнинг 4 октябрида бўлган парламент сайловида кўрсатилган номзодларнинг рўйхати билан солиштирди. Парламент сайлови номзодларининг исмларини солиштириб, биз бу йил уларнинг ичидан кимиси қайси партиядан шаҳар кенгашига сайловга отланаётганини аниқладик.

Бизнинг таҳлил шаҳар кенгашига бўладиган сайловда 2020 йилдаги парламент сайловига қатнашган номзодлар келаётганини кўрсатди. Биз умумий мана шундай 208 номзодни топдик. Уларнинг орасидан хар бешинчиси олдин «Биримдик» ва «Мекеним Кыргызстан» партияларида бўлган: улар собиқ президент Сооронбай Жээнбеков, божхонанинг коррупциялашган собиқ амалдори Райимбек Матраимов билан алоқадор дейилади. мана шу икки партия сабаб 2020 йилнинг октябрида бўлган парламент сайлови бекор қилинган.

Шунингдек, маҳаллий кенгашнинг сайловига МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев билан президент Садир Жапаровнинг «Мекенчил» партиясидан номзод бўлганлар ҳам қатнашади. Жапаровнинг энди Қирғизистонда ҳукумат партияси бўлмайди деган ваъдасига қарамай, «мекенчиллар» амалда шаҳар кенгашига бошқа партиялар билан қатнашмоқда.

Огоҳлантириш: диаграммада кўрсатилган партияларнинг таркибида камида биттадан номзод олдин «Биримдик», «Мекеним Кыргызстан», «Мекенчил» партияларининг рўйхатида бўлганлар. Дастлабки икки партия 4 октябрда ўтиб, натижаси бекор қилинган парламент сайловида Қирғизистоннинг барча ҳудудларида кўпчиликнинг овозига эга бўлган. «Мекенчил» партиясини амалдаги давлат раҳбари Садир Жапаровнинг дўсти, айни вақтда МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев билан бирга тузган.

Аввалги «Биримдик» партиясидан 24 киши, «Мекеним Кыргызстан»дан — 22, «Мекенчил»дан — 13 кандидат шаҳар кенгашига номзодини қўйди. Улар кўпроқ «Ата-Журт Кыргызстан», «Ынтымак», «Замандаш», «Ишеним», «Эмгек» ва «НДПК» партияларининг рўйхатида боришмоқда.

«Ата-Журт Кыргызстан» билан «Ынтымак» маҳаллий сайловларда энг кўп номзоди билан кенгашларга отланаётган партиялар бўлиб саналади.

«Ата-Журт Кыргызстан» = «Мекенчил»?

Бекор қилинган парламент сайловига номзодини қўйган 208 номзоддан 20си шаҳар кенгашларга «Ата-Журт Кыргызстан» партиясининг рўйхати билан қатнашмоқчи.

«Ата-Журт Кыргызстан» — аъзоларининг сони бўйича энг катта партия ва Қирғизистоннинг сиёсат оламида янги ўйинчи. Бу партиядан республика бўйича шаҳар кенгашларига сайловда мингдан ортиқ номзод қатнашади.

Ҳозир партияни Айбек Маткеримов бошқаради — у 2020 йилдаги парламент сайловида «Мекенчил» партиясидан 82-рақам билан депутатликка номзод бўлган.

Бу партиянинг етти номзоди «Мекенчил»нинг рўйхатида бўлган. Бунга қадар Садир Жапаров «Мекенчил» партияси маҳаллий ва парламент сайловига қатнашмайди деб билдирган. Ҳақиқатдан ҳам партиянинг ўзи қатнашмайди, бироқ унинг аъзолари Бишкек, Баткен, Бозорқўрғон, Жалолобод, Майлуу-Сув шаҳар кенгашларига бориш ниятида.

Масалан, Байгази Эргешов Жалолобод шаҳар кенгашига 25-рақам билан келяпти. Президентлик сайловида у Садир Жапаровнинг ишончли одамларининг рўйхатида бўлган.

Жапаровнинг яна бир ишончли одами Майлуу-Сув шаҳар кенгашига 1-рақам билан келмоқда — у Бакитбек Насирбеков.

19 мартда фейсбукдаги «Мекенчил» деб аталган гуруҳдагиларнинг бирининг номи «Ата-Журт Кыргызстан» деб ўзгарган.

Бундан ташқари, Жалолобод шаҳар кенгашига Тай-Мурас Ташиев Камчибекович ҳам номзодини қўйди — оммавий ахборот воситаларида у Камчибек Ташиевнинг ўғли экани ёзилди. Камчибек Ташиев — Садир Жапаровнинг дўсти, «Мекенчил» партиясининг тенг ҳуқуқли раиси ва МХДҚнинг амалдаги раҳбари.

Тай-Мурас Ташиев Жалолобод шаҳрида мотор мойларини сотувчи «Томас и Ко» компаниясининг директор ўринбосари. Шунингдек, Ташиевнинг ўғли уч фирмага эгалик қилади: «Дени сак Кыргызстан», «Канибек Ташиев номидаги футбол академияси» ва «Мока Групп». «Моко Групп» ёқилғи мойини сотади.

«Мекенчил»лардан ташқари, «Ата-Журт Кыргызстан» партиясининг яна 6 аъзоси октябрь ойида ҳукуматнинг «Биримдик» партиясининг рўйхатида бўлишган. Масалан, Бекмурза Эргешов 2020 йилдаги парламент сайловида «Биримдик» партиясининг рўйхатида 98-ўринда бўлган.

Октябрдаги сиёсий инқироз вақтида Эргешов Асилбек Жээнбеков билан бирга Ўшдаги митингда халқ олдида сўзлаган — у инқирозда истеъфога чиққан собиқ президент Сооронбай Жээнбековнинг тарафдорларини акцияси бўлган.

«Улар амалдаги ҳукуматни сақлаб қолиш кераклигини айтишган» — деб «Азаттык» радиосига билдирган.

«Ата-Журт Кыргызстан»нинг яна 4 номзоди октябрда «Мекеним Кыргызстан» таркибида сайловга қатнашган. «Мекеним Кыргызстан» — божхона раисининг собиқ ўринбосари, Қирғизистоннинг сўнгги йиллардаги энг шов-шувли коррупция ишининг фигуранти бўлган Райимбек Матраимов билан боғлиқ.

«Ынтымак» ва унинг «Мекеним Кыргызстан» билан алоқаси

«Ынтымак» партияси 14 шаҳарда, уларнинг орасида Бишкекда олдиндан 749 кишини номзод қилиб рўйхатга олган. Партиянинг директори — Марлен Маматалиев, у бекор қилинган парламент сайловида «Мекеним Кыргызстан»нинг рўйхатида 7-рақам билан отланган. У шаҳар кенгашига номзодини қўймагани билан унинг «Мекеним Кыргызстан»даги олти «касбдоши» сайловга «Ынтымак»нинг рўйхатида келмоқда.

«Ынтымак» Ўш шаҳар кенгашига 2-рақам билан Семетей Козуевни юбормоқда. Козуев — «Россия нефть» компаниясининг стратегик ривожлантириш бўйича бўлимининг етакчиси. Бу компанияга унинг акаси Алишер Козуев ва Райимбек Матраимовнинг аёли Уулкан Тургунова эгалик қилади.

Семетей Козуев Матраимовларнинг хайрия фонди «Исмаил-Ата» ўтказган спорт тадбирида Мунар Сайпидинов (Райимбек Матраимовнинг вакил боласи) билан тушган суратларида сезилган.

 

👍👍👍

Опубликовано Семетеем Козуевым Понедельник, 18 ноября 2019 г.

НДПКдаги беш «биримликчи»

«Қирғизистоннинг халқ демократик партиясиы» (НДПК) тўрт шаҳар кенгашидан ўрин олмоқчи ва сайловга 250дан ортиқ номзод билан келмоқда. Уларнинг орасида беш киши ўтган йили кузда «Биримдик» рўйхатида бўлишган — уларнинг бешови ҳам Бишкекдаги сайловда номзодини қўйишган ва Бишкек шаҳар кенгашининг депутатлари бўлишган (ёки ҳамон депутат).

Масалан, Нуржан Тинимсеитова парламент сайловида «Биримдик»нинг рўйхатида 12-рақам билан келган. Ҳозирда у Бишкекда НДПК партиясининг рўйхатида 9-рақамда келмоқда.

Нуржан Тинимсеитова / Сурат: Қирғизистоннинг аёллар конгресси

Тинимсеитова олти фирманинг бош директори, улардан тўртини Бишкекнинг собиқ мери Азиз Суракматовга алоқаси бор дейилган. Уларнинг орасида «Елизавета» қурилиш компанияси, «СЛОН» юридик фирмаси бор. Бу юридик фирмани тахминан собиқ мернинг туғишгани тузган.

НДПКнинг бошқа номзоди — 5-рақамда қатнашаётган Жусупбек Коргонбай ўғли — Жогорку Кенешни сайлашга ҳукуматнинг «Биримдик» партиясининг қаторида 47-рақамда борган. У «КейДжи Восток Сервис» қурилиш компаниясининг асосчиси ва директори. Олдин Коргонбай ўғли Бишкек шаҳар кенгашининг депутати бўлган. Бироқ Россиянинг фуқароси бўлгани учун мандатидан маҳрум бўлган.

Сайдахмат Исмаилов НДПКнинг рўйхатида 4-ўринда. Ўтган йили кузда «Биримдик»нинг рўйхатида 59-ўринда бўлган. Ҳозирда у Бишкек шаҳар кенгашида бошқа партиядан депутат. Исмаилов олдин Давлат рўйхатга олиш хизмати етакчисининг ўринбосари бўлган.

Парламент сайлови олдидан «асосий репетиция»

11 апрелда қирғизистонликлар маҳаллий кенгаш депутатларини сайлайди. Сайланган депутатлар маҳаллий миқёсдаги муҳим қарорларни қабул қилади.

Сайлов 28 шаҳар (унинг орасида Бишкек ва Ўшда) ва 420 қишлоқ кенгашида бўлади. Қишлоқ кенгашларига кўпроқ ўз номзодини ўзи кўрсатганлар келса, шаҳар кенгашларига сиёсий партияларнинг номзодлари отланмоқда.

Сайлов натижаси билан 796 депутат 28 шаҳар кенгашда мандатга эга бўлади. Улар маҳаллий миқёсдаги билим бериш, соғлиқни сақлаш, бюджет масалаларини ҳал қилишдан ташқари, қонунларни қабул қилишга ҳам ҳақли бўлади.

Экспертлар маҳаллий сайловларни «Жогорку Кенешга сайловнинг асосий репетицияси» деб аташади. Шу асосида, масалан келаси парламент сайловида ҳукумат партияларини қўллаш ва сайловга келганларнинг фоизини тахмин қилса бўлади.

2020 йилнинг 22 октябрида қабул қилинган Конституциявий қонунга кўра, Жогорку Кенеш депутатларини сайлаш «2021 йилнинг 1 июнигача кечиктирилмасдан, Қирғизистон қонунларига мувофиқ равишда эълон қилиниши керак». Шунингдек, президент Садир Жапаровнинг айтишича, парламент сайлови бу вақтдан кечроқ — 2021 йилнинг октябрь ойида ўтиши эҳтимол.

Муаллифлари: Азиза Раимбердиева ва Савия Хасанова

Фактчек: Александра Ли

Контрибютор: Камила Баймуратова

Муҳаррирлари: Бектур Искендер ва Анна Капушенко

Маълумот тўплаган: Артур Кабиров