Охирги суткада коронавируснинг 51 ҳолати қайд этилди, вафот этганлар йўқ

297

Республика штабдан 23-мартда 51 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилганини маълум қилишди. Бишкек шаҳрида — 27, Чуй вилоятида — 18, Ўш вилоятида — беш ва Жалолобод вилоятида — бир бемор соғайди. Бу билан ўлка бўйича 84 274 бемор касалликни енгди.

Сўнгги бир суткада коронавируснинг янги 75 ҳолати рўйхатга олинди. Бишкек шаҳрида — 56, Чуй вилоятида — 12, Ўш шаҳрида — икки, Норин ва Жалолобод вилоятларида — биттадан бемор аниқланди.

Қирғизистонда умумий COVID-19га чалинган беморларнинг сони 87 537га етди.

Бир суткада ўтказилган ПЦР таҳлилларининг сони — 2 571.

Бундан ташқари, бир кеча-кундузда COVID-19 юқтириб ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Қирғизистонда касалликдан 1 490 киши ўлган.

Шунингдек, Бишкек шаҳрида ишлаган бир тиббиёт ходимида касаллик аниқлангани маълум қилинди. Коронавирус юқтирган беморларнинг умумий сони 4 221га етди, улардан 4 195 ходим соғайган.