Ўшда ҳайдовчиси йўқ машина сойга қулаб, 1,5 ойлик гўдак ҳалок бўлди

291
Сурат: Ўш ШИИБ

Ўшдаги Тўлўйкўн қишлоғининг «Тюльпан» дачасида 21-март куни йўл четида турган Daewo Tiko машинаси 150 метр баландликдан жарга қулаб кетди. Ҳодиса натижасида 1,5 ойлик гўдак ўлди.

Ўш ШИИБнинг матбуот котиби Абсаттар Тавакалов билдиришича, машинада ҳайдовчи йўқ бўлган. Машинада 1,5 ойлик гўдак, олти ва етти ёшли бола, 29, 31 ва 62 ёшли одамлар бўлган.

Катталар шаҳар касалхонасига, ёш болалар эса болаларнинг вилоятлар аро бирлашган касалхонасининг нейрохирургия ва травматология бўлимларига ётқизилган.

Мазкур факт Ўш ШИИБда «йўл ҳалокати» деб рўйхатга олиниб, ҳозирда текширув ишлари давом этмоқда.

Муаллиф: Камила Бактибек қизи