Жапаров Ироқдан қайтарилган қирғизистонлик болалар билан учрашди

287

Садир Жапаров «Мээрим» гуманитар миссияси асосида Яқин шарқ давлатидан қайтарилиб, Чуй вилоятидаги болалар марказларининг бирига жойлаштирилган 79 боланинг яшаш шароитини ва уларга қандай ёрдам кўрсатилаётганини кўриб келди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати хабар қилди.

Қайтарилган болаларнинг ёши 2 ёшдан 18 ёшгача, уларга марказда яшаш ва дам олиш учун барча шароитлар яратилган. уларга тўрт маҳал овқат берилади. Тегишли мутахассислар уларни қариндошларига ўтказиб бериш учун қайтадан жамиятга аралаштириб, аввалги ҳаётига қайтариш учун иш олиб бормоқда. Ички ишлар вазирлигининг ходимлари туну кун уларнинг хавфсизлигини таъминлашади.

Сурат: ҚР президентининг матбуот хизмати

Президент муассасанинг тарбиячилари билан суҳбатда, болаларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишнинг аҳамиятига тўхталди.

«Бу болалар турли сабаблар билан Ироққа кетган қирғизистонлик фуқароларнинг болалари, улар бегона жойда урушни кўриб, омон-эсон қайтиб келишган, шу сабаб ўз юртида улар ҳар доим яшай олишини, ғамхўрлик ва ҳимоя қилинишини кўрсатиш зарур» — деди Жапаров.

Сурат: ҚР президентининг матбуот хизмати

Садир Жапаров «чет ўлкалардаги ўз фуқароларининг хавфсизлигини, ҳаёти ва соғлиғини сақлаш учун давлат томонидан барча имкониятлар ишга солиниб, ҳамма ресурслардан фойдаланишини» алоҳида таъкидлади.

У тегишли давлат органларнинг эътиборини болаларни тўлақонли хавфсиз ҳаётга қайтариш бўйича реабилитация ва реинтеграция қилиш, ҳар бир бола учун болаларнинг ҳимоя қилишнинг хусусий режасини тузиш ва болалар ва оилаларни ижтимоий томондан қўллаш ишларини кучайтиришга бурди.

Фуқароларни Яқин шарқ давлатларидан қайтариш

Қирғиз ҳукуматининг маълумоти бўйича, Сурияга тахминан қирғизистонлик 800 фуқаро кетган — уларнинг бир қисми вафот этган деб ҳисобланади, бироқ омон қолган аёллар ва болалар ҳақида ҳам маълум. Омон қолганлар Сурия ва Ироқдаги қочқинлар лагерларида жойлаштирилган, уларнинг аниқ сони номаълум.

Қирғизистонликларни оздириш йўли билан ёллаб олиш кучайган вақт 2014-2015 йилларга тўғри келади. Шу вақтда ёлланганларнинг тахминан 70% ўлканинг жанубидан кетишган. Бунинг сабаблари кўп. АҚШнинг Вашингтон шаҳридаги Вилсон марказида ишлаган, Марказий Осиёдаги экстремизм бўйича эксперт Эдвард Лемоннинг айтишича, Маркази Осиёдан келган Россиядаги меҳнат муҳожирлари ёлланиш олдида ожиз бўлишади.

Меҳнат муҳожирлари дўстларидан, яқинларидан яккаланиб, нотаниш давлатда яшашади, уларни адаштириш осон. Иккинчидан, Россиянинг аҳолиси томонидан муҳожирларнинг босимга олиниши, уларга «муқаддас урушга» бўлган муҳтожлик юқори бўлганига ишонтиришга туртки беради. Лемоннинг маълумоти бўйича, кўчиб кетиш ташаббусини кўпинча эркаклар кўтаришади, улар «муқаддас урушга» аёллари билан болаларини бирга олиб кетишади.

Уруш ҳаракатларининг фаол фазаси тўхтаганига қарамай, Яқин шарқда жанжал бўлган ҳудудга террористик гуруҳларнинг қаторини тўлдириш мақсадида ёлловчиларни жалб қилишга ва юборишда гумон қилинганлар ҳамон ушланмоқда. Энди уруш бўлган ҳудудларга болалари билан кетган қирғизистонлик аёлларни ватанига қайтариш бўйича масалалар сўнгги бир неча йилдан бери кўтарилмоқда.

2019 йили ТИВ аёллар ва болаларни ватанига қайтаришнинг вариантларини қараб чиқаётганини билдирган, ўша вақтдаги президент Сооронбай Жээнбеков уруш ҳаракатлари бўлган ҳудудларда бўлиб қайтган қирғизистонликлардан хавотир хавотирланиш мумкин деган фикрни айтган.

«Бошқа давлатлар ҳам фуқаролари террор ва экстремистик гуруҳларга қўшилган ҳолатларга дуч келмоқда. Давлатга қарши мақсадларни кўзлаган ўша одамлар олдин яшаган жойига қайтганда хавфли бўлиши мумкин», — деб айтган Жээнбеков.

Кейинчалик фаол Кубаничбек Токтосунов бошчилигидаги қирғизистонликларнинг ташаббускор гуруҳ Сурия ва Ироқдан ўз ҳисобидан 150 она-болани Қирғизистонга қайтаришга тайёрлигини билдирган.

«Биз жангарилар ҳақида айтмаяпмиз. Суд уларнинг ҳаракатларига баҳо беради, биз оналар билан болалари ҳақида айтяпмиз», — деган Токтосунов.

шу билан бирга, МХДҚ Сурия ва Ироқнинг уруш майдонларида юрган қирғизистонликларни қайтариш бўйича ишлар олиб борилаётганини билдирган. Қочқинлар учун лагерларда жойлаштирилган қирғизистонликларни террористик ҳаракатларга қатнашиб, қатнашмагани аниқлаш ишлари олиб борилаётгани айтилган. Агар ота-оналарнинг террористик ишларга қатнашгани аниқланса, унда улар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум маҳрум қилиниши, болалар юртига қайтарилиши маълум қилинган.

Бироқ кейин жараён тўхтаб қолган: 2020 йилнинг февраль ойида Қирғизистоннинг ташқи ишлар вазирлиги Сурия ҳудудидаги оғир ҳолат сабаб Қирғизистон фуқароларини уруш бўлаётган ҳудудлардан олиб келиш мумкин бўлмаётганини маълум қилган.

Бу режалар амалга ошмай қолган — дунёда коронавирус пандемияси кучайиб, чегаралар ёпилган. Яқин шарқда юрган қирғизистонликларни ва уларнинг болаларини олиб келишни талаб қилган акция марта 2020 йилнинг август ойида парламентнинг еттинчи чақирилишини сайлаш олдидан бўлган. Сооронбай Жээнбеков тегишли чоралар кўрмаган.

2020 йилдаги Октябрь воқеаларидан сўнг ҳукумат алмашиб, юзага келган сиёсий ва иқтисодий инқироз натижасида Яқин шарқ давлатларида қочқинлар лагерларида жойлашган қирғизистонликларнинг масалалари ҳеч кимни ўйлантирган эмас. 2021 йилнинг 10 мартида юстиция вазирининг ўринбосари Марат Канулкулов парламентнинг йиғинида қирғиз ҳукумати Суриядан келган қирғизистонликларни эвакуация қилиш учун махсус самолёт юборилганини ва ҳар бир кишига солинган жарималарни тўлашга пул ажратгани ҳақида махсус буйруқ чиқарганини маълум қилган.