Қирғиз-тожик чегарасидаги бир неча ўтказиш пунктларини очиш таклиф қилинди

230
Сурат: Баткен вилоят маъмурияти

Баткен вилоятининг етакчиси Ўмурбек Суваналиев Тожикистоннинг Соғди вилоятининг раҳбари Раджоббой Ахмадзода билан 17-18 мартда Гулистон шаҳрида учрашди.

Унда Лайлак туманидаги «Кулунду», «Кайрагач», Баткен туманидаги «Кызыл-Бел» назорат ўтказиш бекатларини очиш бўйича юқори ҳукумат органларига таклиф беришга келишилди.

Шунингдек, томонлар икки вилоятнинг ҳамкорлиги бўйича 10 пунктдан иборат протокол имзоланди.

Унда:

  • Қирғизистон билан Тожикистоннинг аввалги ҳукуматлар аро комиссияси томонидан тасдиқланган келишув, шартнома ва протоколларини бажаришни тегишли органларга топширди;
  • Чегарадош ҳудудда можароларни олдини олиш бўйича тинимсиз тушунтириш ишларини олиб бориш;
  • Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлашни фаоллаштириш;
  • Терроризм, экстримизм билан курашиш бўйича биргаликда ишлаш, халқ орасида контрабандани тўхтатиш мақсадида тушунтириш ишларини ўтказиш;
  • Чегарадош ҳудуддаги савдо айланишини изга солиш;
  • Сув ресурсларидан фойдаланишда аввалги ҳужжатлар асосида ҳамкорликни фаоллаштириш;
  • Яйлов ерларидан фойдаланиш бўйича келишувларни қараш;
  • Чегарадош ҳудуднинг яшовчилари ўртасида оммавий-маданий, спорт тадбирларини ташкил қилиш;
  • Чегарани делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича аввал имзоланган шартномаларни сақлаш кераклиги таъкидланди.

Қирғиз-тожик чегараси

Қирғизистон билан Тожикистоннинг чегарадош ҳудудларидаги можаро кўп йиллардан бери битмайди. Давлат чегара хизматининг маълумотига кўра, 2020 йили Қирғизистон чегарасида 12 марта жанжал бўлган. Улардан 9 воқеа қирғиз-тожик чегарасида бўлган.

Қирғиз-тожик чегарасининг узунлиги 976 километрни ташкил қилиб, ундан 519 километри бўйича делимитация ва демаркация ишлари битган, қолган қисми аниқланмаган.

Чегаранинг аниқланмаган ҳудудидаги сув, ер ресурсларидан фойдаланиш, чегарадан ноқонуний ўтишга боғлиқ можаролар сабаб чегарадош қишлоқларда тўқнашувлар тез-тез содир бўлади — чегарада 2020 йилнинг май ойидан июнь ойигача қурол қўлланилган бир неча воқеалар бўлган.

Шу сабаб 15-16 февралда чегарада жойлашган ҳудудларнинг 30га яқин турғуни чегарани демаркация қилишни талаб қилиб, митингга ҳам чиқишган.