Нориндан Ўзбекистонга гўшт ва картошка экспорт қилиши мумкин

280

Норин вилоятидан Ўзбекистонга картошка ва гўшт экспорт қилиниши мумкин. Бу ҳақда ҳукуматнинг Норин вилоятидаги мухтор вакили Сабиркул Ашимбаев бошчилигидаги расмий гуруҳнинг Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятига бўлган иш сафарида айтилди.

Шунингдек, қирғиз-ўзбек қўшма текстиль ишхонасини очиш бўйича ҳам сўзлашилди. Ишхона очиш ва экспорт масаласи қачон амалга ошиши ҳозирча номаълум.

Шунингдек, Отбоши туманининг маъмурияти билан Bahodir logʼon Tekstil холдинги ўртасида ҳамкорлик шартномасига имзо қўйилди. Мазкур холдинг томонидан Норинга яқинда 100 ўринли кийим тикув цехи очилиши кутилмоқда.

Bahodir logʼon Tekstil холдинги томонидан Норин вилоятига картошкани ўтоқ қилиб, қазийдиган 10 трактор совға қилинди.

Давлат раҳбари Садир Жапаров жорий йилнинг 11 мартида Ўзбекистонга расмий давлат ташрифи билан борган. Сафар давомида Норин вилояти ва Фарғона вилоятлари ўртасида тадбиркорлик алоқасини яхшилаш бўйича шартнома имзоланган эди.