Ўзган: Уч турғунга ўк отганларнинг машинаси ва қуроли топилди

300

Ўш вилоятининг Ўзган туманида машинада ўтирган турғунларга ўқ отган гумондорларнинг машинаси ва ўқ отувчи қуроли топилди. Бу ҳақда ВИИБнинг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, туманнинг Дўнгбулоқ қишлоғидаги Жоо-Алма участкасининг даласига кетган йўлда кўк рангдаги «Хонда-Фит» русумидаги машина ва «Kral Arms» русумидаги овчилик қуроли топилган.

Шунингдек, машинадан икки дона 12 калибрли ўқнинг гильзаси, бир дона зарядланган ўқ олинган.

Бундан ташқари, ўқдан олган жароҳати сабаб вафот этган 31 ёшли одам шу йилнинг февраль ойидан бери ИИВда уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси қатори рўйхатга тургани маълум бўлди.

19 мартга ўтар кечаси, Ўзган шаҳрида уч турғунга машинада ўтирган жойига номаълум кишилар ўқ отгани маълум бўлди. Уларнинг иккиси олган жароҳати сабаб касалхонага етмай вафот этган. учинчи одамга эса ўқ тегмай қолган. «Турмуш» нашри марҳумлар шаҳар бозорида савдогар эканини ёзган эди.

Мазкур факт Ўзган ТИИБида «Одам ўлдириш» моддаси билан рўйхатга олиниб, гумондорлар қидирилмоқда.

Муаллиф: Орозбек Сабирбек ўғли