Короновирус касаллигига чалинган одам Иссиқкўл вилоятида вафот этган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича, Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери коронавирус юқтириб олгани исботланган 1 488 киши ўлган.
Шунингдек, штаб сутка ичида коронавирус 82 кишида аниқланганини ҳам билдирди. Касалликка чалинганларнинг кўпи Бишкекда рўйхатга олинди.
- Бишкек — 55;
- Чуй вилояти — 19;
- Иссиқкўл вилояти — 5;
- Жалолобод вилояти — 3.
Штабнинг маълумотига кўра, пандемия бошлангандан бери ўлкада коронавирус юқтиришнинг 87 321 ҳолати аниқланган. Шунингдек, сўнгги бир суткада 46 бемор соғайиб, касалхоналардан чиқарилган. Пандемия бошлангандан бери 84 130 бемор COVID-19 ёки касалхонадан ташқари пневмониядан соғайиб касалхоналардан чиққан.
Республика штаб 20-мартга кўра ўлканинг касалхоналарида 395 бемор даволанаётганини, уларнинг ичидан 18 одам анча оғир аҳволда эканини билдирди. Бундан ташқари, яна 363 бемор уй шароитида даволанмоқда.
Тиббиёт ходимлари орасида коронавируснинг етти ҳолати рўйхатга олинди. Тўрт ходим Бишкекда юқтириб, яна учови Чуй вилоятида юқтирган. Пандемия бошлангандан бери COVID-19 4 217 тиббиёт ходимида тасдиқланди, уларнинг умумий 4 195 ходим соғайди.