Қирғизистонда озиқ-овқат қимматлаб, халқ даромади камаяди

271
Ўш шаҳри. Сурат: Дастан Умўтбай ўғли / Azattyk.kg

2020 йил осон бўлади. COVID-19 пандемияси барча давлатларнинг иқтисодига зарба берди, уларнинг орасида Қирғизистон ҳам бор.

Ўлкада асосий маҳсулотлар қатъий карантинда қимматлай бошлаган. Масалан, коронавирусни олдини олишга ёрдам беради дейилган лимон ва саримсоқнинг нархи апрелда кескин кўтарилган, мол гўшти августда, тухум, кунгабоқар ёғи ва шакар сентябрда қимматлаган.

Иқтисод бўйича эксперт Нургул Акимова, нархларнинг ошишини ягона сабаби озиқ-овқатларнинг танқислиги (дефицит) деди. Бу ҳолат айрим маҳсулотларга ўлка ичида талаб юқори бўлгани билан экспортлади. Бундан ташқари, 2020 йили Қирғизистонга импорт қилинган товарларнинг ҳажми 26,2 фоизга қисқарган. Акимова танқисликни бартараф қилиш учун ишлаб чиқариш базасини кенгайтириш керак деб ҳисоблайди.

Қайси маҳсулотларнинг нархи ҳамон кўтарилмоқда?

Қирғизистонда 2020 йили истеъмол нархларининг индекси* сўнгги беш йилга қараганда энг юқори бўлган. ўлкада товар ва хизматларга бўлган нарх 9,7%га кўтарилган.

«Халқимиз камбағал, шу сабаб даромаднинг кўпчилигини озиқ-овқатга сарфлайди. натижада озиқ-овқат инфляцияси кўпроқ таъсир қилади. бундан ташқари, умумий иқтисод ўсмаяпти. маош кўтарилмади, одамлар бой яшай олмайди. ёқилғи мойи ҳам қимматлаб, демак импорт қилинган товарларга бўлган нарх ҳам ўсади. бунинг ҳаммаси камбағалликнинг даражасига таъсир қилади», — деб тушунтирди иқтисод бўйича эксперт Денис Бердаков.

*Истеъмол нархларининг индекси — маълум бир вақт ичида товарлар ва хизматларнинг нархларини ўртача даражасини ўлчаш учун иқтисодда ўйланиб топилган индексларнинг тури.

нфляция — узоқ вақт товар ва хизматларнинг нархларини умумий даражасини ўсиши. Инфляцияда маълум бир суммадаги пулга вақтнинг ўтиши билан кам миқдорда товар ва хизмат сотиб олиш мумкин  аниқроғи, пул қадрини йўқотди.

Аслида мол гўштининг нархи 2020 йили январда ўтган йилнинг ойига қараганда 64 сомга қиммат кунгабоқар ёғининг нархи 45 сомга, шакар 10 сомга, тухум 20 сомга қимматлаган.

Миллий статистика қўмитаси берган маълумотларга таянсак, айрим маҳсулотларнинг нархи тушмоқда. Масалан, товуқ гўшти (окорочка) 12 сомга, карам 5 сомга, олма 11 сомга арзонлаган. Агар харидор булардан килограммдан сотиб олганда 212 сом сарфлайди. Ҳақиқий даромад * камайиб, камбағаллик даражаси ошиб, пул камаяди. Жаҳон банкининг тахминида 2020 йили Қирғизистон аҳолисининг 31%и камбағал.

*Ҳақиқий даромад — ҳисоблаб келганда инфляция ҳисобга олинган жисмоний шахснинг, гуруҳнинг ёки ўлканинг даромади.

Ҳукумат қимматчиликни тўхтата олмайди

Ўтган йили ноябрь ойида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини экспорт қилишни олти ойга тақиқлаган. Бунга қўй-эчки ва мол, шакар, ўсимлик ёғи ва ун ҳам қўшилган.

Февраль ойида янги ҳукумат раҳбари Улукбек Марипов энг керакли қишлоқ хўжалиги товарлари ва озиқ-овқатга бўлган нархни барқарор сақлашни 100 режасига киритган.

5 мартда Иқтисод ва молия вазирлиги уч савдо маркази ўсимлик ёғи, нон ва шакарнинг нархини оширмайди деб билдирди.

Бироқ қирғиз ҳукуматининг озиқ-овқат нархларини барқарор ушлаш ҳаракатига қарамай, нархлар барибир қимматлайди, камбағаллик ортади. Пандемия тугамади, Қирғизистон иқтисодини жонлантириш учун йиллар ўтиши керак.

Муаллифлар:

Айбике Адилет қизи, Дастан Умўтбай ўғли,

Элвира Султанмурат қизи

Дата-редактор: Чолпон Узакбаева

                      Таржимон: Даврон Насибхонов

Мазкур материал Жаҳон банки ва IDEM билан биргаликда Қирғиз Республикасида USAIDнинг қўллови билан амалга оширилган «Қирғизистондаги Интернюс» «Медиа-К» лойиҳасининг дата-журналистика дастурининг стипендиатлари томонидан тайёрланди.

  Дастурнинг ментори — Андрей Дорожный. Материалдаги ўй-фикрлар ва хулосалар «Интернюс»нинг ва унинг ҳамкорларининг нуқтаи назарини англатмайди.