Ўзганда номаълум шахс уч кишига ўқ отиб, икки киши воқеа жойида ҳалок бўлди

297

Ўзган туманида 19-мартга ўтар кечаси ўқдан яраланиб, икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўш ВИИБининг матбуот котиби Жениш Аширбаев билдирди.

Аширбаевнинг айтишича, Ўзган шаҳрининг уч турғуни енгил машинада Ленин кўчасида тўхтаб турган. Бу орада уларнинг машинасини ёнига номаълум машина тўхтаб, ундаги одам уларга қарата ўқ отган. Кейин воқеа жойдан қочиб кетган.

Жабрланувчиларнинг иккиси касалхонага етмай вафот этган. Улар 21 ва 31 ёшда бўлишган. Учинчи одамга эса ўқ тегмаган. «Турмуш» нашри марҳумлар шаҳар бозорида савдогар бўлишганини ёзди.

Шунингдек, Аширбаев гумондор қидирилиб, машинасининг рақами ва русуми аниқланаётганини қўшимча қилди.

Мазкур факт Ўзган ТИИБида «Одам ўлдириш» моддаси билан рўйхатга олиниб, тергов ишлари давом этмоқда.