АҚШ қирғиз ҳукумати билан Кўлбаев ва Матраимовларнинг ишлари бўйича ҳамкорликка тайёр. Бу ҳақда АҚШнинг Қирғизистондаги элчилигининг матбуот котиби Нолен Жонсон 24.kg агентлигига берган интервьюсида билдирди.
Бундан ташқари, Жонсон олдинги биринчи-вице-премьер Аскарбек Шадиевни Америка ҳукумати икки ўлка ўртасидаги тегишли шартнома йўқлигидан экстрадиция қилмаётганини билдирди.
Кўлбаев ва Матраимов ҳақида
АҚШ Қирғизистон ҳукумати билан биргаликда уюшган жиноий гуруҳларнинг вакиллари Камчи Кўлбаев ва Райимбек Матраимовларнинг ишлари бўйича тергов ишларида ва суд жавобгарлигига тортишда ҳамкорликка тайёрлигини АҚШ элчилигининг матбуот котиби билдирди.
«Кўлбаев ҳақида маълумот учун 5 млн АҚШ доллари миқдорида мукофотни эълон қилиниши, Матраимов ва унинг активларини Магнитский санкция рўйхатига киритилиши — бизни ҳамкорликка тайёрлигимизнинг далили бўлиб саналади. АҚШнинг текширувлар бўйича федерал бюроси (FBI), Гиёҳвандликка қарши курашиш агентлиги ва Молия вазирлиги 9 февралда Қирғизистоннинг бош прокуратураси, МХДҚ, ТИВ вакиллари билан онлайн форматда учрашув ўтказиб, унда Кўлбаев ва Матраимовларга боғлиқ ишлар бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинган. Биз бу ҳамкорликни давом эттириш учун қирғиз томондан жавоб кутяпмиз», — деди Жонсон.
*Собиқ божхоначи Райимбек Матраимов — «Клооп», «Азаттык» ва OCCRPнинг Қирғизистондан чиқариб кетилган 700 млн доллар ҳақидаги суриштирувининг бош фигуранти.
2020 йилнинг 9 декабрида АҚШнинг молия вазирлиги Матраимовни «порахўрлик, давлатнинг активларини ноқонуний эгаллаб олиш, ўз манфаати учун хусусий активларни тортиб олиш, давлат шартномалари ёки кон бойликларини ишлатишга боғлиқ порахўрлик, порахўрлик билан бевосита ёки билвосита шуғулланган, ёки унда иштироки бор, собиқ давлат хизматини эгаллаган чет эллик фуқаро» деган асос билан санкциянинг Магнитский рўйхатига кирган.
Шадиев ҳақида
Шунингдек, Жонсоннинг айтишича, 1 март куни элчи Доналд Лу билан МХДҚнинг раҳбари Камчибек Ташиев Шадиевнинг иши бўйича учрашган.
«Элчи Лу МХДҚ раиси билан бу ишда ҳамкорликни давом эттириш учун зарар бўлган чораларни муҳокама қилди. Америка қўшма штатлари Қирғизистон билан коррупцияга қарши курашда ва қонун устуворлигини таъминлаш тармоғида ҳамкорликка, АҚШда жойлашган одамлар ва активлар бўйича ҳамкорликка ҳам дилгирлигини билдирди. 2019 йили Максим Бакиевга тегишли $4,5 млн миқдоридаги коррупция пулларини Қирғизистонга қайтариб бериш бунинг далили бўлиб саналади», — деди у.
*Президент Садир Жапаров яқинда «Азаттык»қа берган интервьюсида АҚШ Қирғизистон ҳудудида жиноятда гумон қилинганларга нисбатан қўш стандартли сиёсат олиб бормоқда деган.
Унинг айтишича, АҚШ криминал Камчибек Кўлбаев билан божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовни айблаб, шунингдек иқтисодий жиноятларда айбланиб, қўшма штатларда яшириниб юрган собиқ вице-премьер-министр Аскарбек Шадиевни Қирғизистонга қайтармай келади.
«Шунингдек мен Ташқи ишлар вазирини [АҚШ элчилигига] ёздирдим, жиноятини берсин, фактларининг исботини берсин бизга, биз очиқ судлаб берайлик», — деб Жапаров билдирган.
Президентнинг айтишича, қирғиз ҳукумати Кўлбаевнинг иши устида ишламоқда — бу вақтгача Кўлбаев «Ноқонуний бойиш» моддаси бўйича қамоққа олинган, ҳукуматнинг ҳисобига «бир неча сумма» тўккан, кейин озодликка чиқиб, «қолганини ҳам тўкиб бераман деб чиқиб, тўкмоқда».
«У одам ўлдирмаган, у «наркобарон, наркотик ташиган фактлари бор» деб АҚШ айтмоқда. «Фактлари бўлса, бер» десак, бермаяпти», — деган Жапаров.** АҚШ ҳукумати Қирғизистонга қайтариб берган пул Евгений Гуревични жиноий жавобгарликка тортиш ҳаракатлари асосида конфискацияланган. Гуревич — Максим Бакиевнинг собиқ молия бўйича маслаҳатчиси.
Америка қўшма штатлари Қирғизистонга умумий 6 млн доллар қайтаради деган маълумот берилган. Қирғиз ҳукумати олган 4,5 млн долларни ҳудудларни ривожлантиришга, дори-дармонларни сотиб олишга ва қишлоқларда тоза сув масаласини ҳал қилишга сарфланади деб таъкидланган.
Кўлбаев ким?
МХДҚнинг раҳбари Камчибек Ташиев Камчи Кўлбаевни Қирғизистондаги «криминал оламнинг онабоши» деб ҳисоблайди. Кўлбаев «қонундаги ўғри» қатори танилган. 2012 йили АҚШ президенти Барак Обама энг йирик наркобарон қатори Кўлбаевни «қора рўйхат»га киритган. 2017 йили эса АҚШнинг молия вазирлиги ҳам уни “ қора рўйхат»га киритиб, Кўлбаевни «Братский круг» халқаро жиноий гуруҳнинг бир қисми деб билдирган. У «Коля қирғиз» лақаби билан танилган.
Камчи Кўлбаев ИИВда уюшган жиноий гуруҳнинг лидери қатори рўйхатга олинган. Муассасанинг маълумотига кўра, 2018 йили унга 424 одам қўшилган. У Қирғизистон ва Марказий Осиёнинг энг таниқли «криминал авторитет»ларидан бири. У 2012 йили жиноий гуруҳ тузиш, гиёҳванд моддаларни сақлаш, ҳукумат вакилига зўравонлик қилиш ва одам ўғирлаш айблари бўйича ушланган.
2018 йили ёзда Коррупция ва уюшган жиноятчиликни аниқлаш бўйича марказнинг (OCCRP) суриштирувчи журналистлари Кўлбаевнинг Дубайдаги уйини аниқлашган.
Уларнинг маълумоти бўйича криминал Dubai Marina туманида Bahar 1 кўчасидан мулк сотиб олган — у ердаги мулкининг баҳоси 400 минг доллардан 700 минг долларгача етади.
Олдин «Бутун Кыргызстан» партиясидан депутатликка номзодини қўйган ИИВнинг собиқ раҳбари Ўмурбек Суваналиев 2020 йилнинг октябрида ўтган парламент сайловига қатнашган таъсирли партияларнинг ортида шу Кўлбаев турганини айтган.
2020 йилнинг октябрь ойида Қирғизистонда ҳукумат алмашгандан кейин Садир Жапаровни Кўлбаев билан алоқаси бўлиши мумкин деган маълумот тарқаган. Бу премьер-министрнинг вазифасини бажарувчини сайлов вақтида бир қатор депутатлар УЖГ томонидан босим кўрсатилди деб билдиргандан кейин айтилган. Унда мазкур хизматга Жапаров тайинланган.
Бироқ Жапаров ўзи криминал билан бирор бир алоқаси бор деган маълумотни рад этди.
Охирги марта Камчи Кўлбаев 2020 йилнинг октябрида ушланган. МХДҚ Кўлбаев «уюшган жиноий гуруҳнинг фаолиятига йўл қўймаслик ва аниқлаш ишлари асосида» ушланганини билдирган. У «жиноий гуруҳ тузиш ёки унга қатнашиш» бўйича айбланмоқда. Ноябрда у №47 ахлоқ тузатиш қамоғига киритилгани маълум бўлган.
2 мартда Бишкек шаҳар суди Кўлбаевнинг эҳтиёт чорасини ўзгартириб, уни ҳеч қаерга кетмаслик шарти билан бўшатган.
Кейинчалик «жиноий даромадларни легаллаштириш» факти бўйича қўзғалган яна бир жиноий иш асосида Кўлбаевнинг қариндошлари давлатга келтирилган зиённи тўлаш учун 49,6 миллион сом ҳукумат ҳисобига ўтказгани маълум бўлган. Махсус хизматининг маълумотига кўра, бу иш бўйича келтирилган зарарнинг умумий суммаси 250 миллион сомдан ортиқ.
Кўлбаев қамоқдан чиқарилгандан кейин АҚШ элчилиги баёнот бериб, «гиёҳванд моддаларни сотиш, одам сотиш, қурол-яроғ сотиш ва бошқа хавфли жиноий ҳаракатлари билан шуғулланган жиноий гуруҳи бор, халқаро жиноий гуруҳнинг бошчиси, қотиллик учун жавобгарликка тортилган Камчибек Кўлбаевни бўшатилишидан» хавотирланганини айтган.
Бу билдирув билан АҚШнинг давлат департаменти Камчибек Кўлбаевни қўлга олиниши ва/ёки судланишига сабаб бўлган маълумот учун ва Кўлбаевнинг жиноий гуруҳининг механизмлари бузилишига олиб келган маълумот учун мукофот миқдорини 5 миллион долларгача кўпайтирган.
Шадиев ким?
Аскарбек Шадиев парламентнинг тўрт чақирилишининг депутати бўлган, 2010-2012 йиллари энергетика ва енгли саноат вазирлигини бошқарган. 2017 йилнинг декабрь ойида Шадиев биринчи вице-премьер-министр бўлиб тайинланган.
Шадиев 2018 йилдан бери қочиб юради. 2018 йилнинг апрелида собиқ депутат биринчи иш қўзғалишига бир кун қолганда Қирғизистондан чиқиб кетган. Кейин МХДҚ Шадиевни қочишига собиқ бош прокурор Индира Жолдубаевани айблаган.
Тергов версияси бўйича, Шадиев лавозимидан фойдаланиб Чингиз Айтматов номидаги мукофотга ажратилган 30 минг АҚШ долларини ўзлаштириб олган. Куч органлари биринчи иш қўзғалишига бир кун қолганда Шадиев Тожикистонга ноқонуний ўтиб, у ердан АҚШга учиб кетган деб айтишган.
Собиқ депутат ва собиқ вице-премьер-министр Аскарбек Шадиев «лавозимни суиистеъмол қилиш» ва «давлат чегарасидан ноқонуний ўтган» деб 2018 йили декабрда мулки мусодара қилиниб, 10 йилга судланган.
АКИpress ахборот агентлиги сиёсатчидан ва унинг оиласидан мусодара қилинадиган мулкнинг умумий баҳоси 1,8 млрд сомдан ошишини маълум қилган.
У суммага Шадиев билан унинг аёлини банк ҳисобидаги пуллари, машина, «Ала-Арча» турар-жой комплексидаги икки ер уй, «Ала-Арча» савдо-кўнгилочар маркази, «Карвен четыре сезонан»нинг 33,33% устав капитали, «Карвен Групп»нинг 50% устав капитали ва бошқа мулклари кирган.
2020 йилнинг май ойида МХДҚ Аскарбек Шадиевнинг аёли Асел Шадиевани жиноий йўл билан топилган даромадини легаллаштиришда гумон қила бошлаган. Тергов версияси бўйича, Шадиев 2010-2017 йиллари «мулкнинг жиноий манбасини яшириш мақсадида аёли Асел Шадиева номига ўтказиб қўйган».
Ўша йилнинг июнь ойида Бишкекнинг Биринчи май туман суди Шадиевни ноқонуний бойишда айбдор деб топиб, мулкини мусодара қилиш билан 13 йилга озодликдан маҳрум қилган. Шунингдек, 60 минг сом жарима солган.
Аскарбек Шадиев ўзига нисбатан 2018 йилнинг ноябрь ойида қўзғалган жиноий ишлари бўйича бир марта фикр билдирган. У қўзғалган уч жиноий ишни «ёлғондан ўйлаб топилган» деган фикрда эканини ва ўзининг туғишганларининг ҳаётидан хавотирланиб, Қирғизистонга қайтиш нияти йўқлигини айтган.
2020 йилнинг 21 майида парламент мажлисида ўша вақтдаги бош прокурор Ўткурбек Жамшитов АҚШдаги тегишли хизматлар билан музокаралар бораётганини айтган. Шунда тегишли терговчилар АҚШга бориб келишмоқчи бўлган, бироқ пандемия сабаб сафар бошқа вақтга жилганини бош прокурор халқ вакилларига билдирган.
Шундан сўнг 2021 йилнинг 25 февралида МХДҚ қидирувда бўлган собиқ вице-премьер-министр Аскарбек Шадиевни қўлга олиш ишига ёрдамлашиш илтимоси билан АҚШнинг Қирғизистондаги элчилигига расмий равишда мурожаат қилган.