Бишкекда француз тадбиркори товламачиликда гумонланмоқда. Оқловчи фактлар бузилганини айтади

258

Бир кун олдин брифингда Қийноқларни олдини олиш бўйича миллий марказ Чуй вилояти билан Бишкек шаҳрида жойлашган вақтинча сақлаш жойларини айланиб чиққандан кейинги баёнотини эълон қилди.

Ташкилотнинг маълумотига кўра, Бишкек ШИИББнинг вақтинча сақлаш изоляторида миллий марказнинг вакиллари катта ёшдаги француз фуқаросини учратган — чет эллик фуқаро икки ойдан бери шу ерда сақланган.

У фирибгарликда гумон қилинаётган La Maison ресторанининг эгаси Филипп Лаффорг бўлган.

Қирғизистон қонунларига кўра, вақтинча сақлаш жойида қўлга олинган одамларни 48 соатдан ортиқ вақт ушлаб бўлмайди. Тергов муддатида қўлга олинганлар тегишли эҳтиёт чорасини қабул қилишда тергов изоляторида бўлиши керак.

Иш бўйича нима маълум?

ИИВ чет эллик қамоққа олинганини тасдиқлади. Бироқ муассасанинг маълумотига кўра, Лаффорг Бишкек шаҳар ТИИББнинг вақтинча сақлаш жойида эмас, ТИЗО-1да. Унга боғлиқ иш тергов қилиниб, Биринчи май туман судига ўтган.

Биринчи май туман судининг матбуот хизмати маълумотига кўра, Филипп Жан-Мари Лаффоргга «Одамларнинг аралашувида олдиндан яширин шартнома тузиш билан йирик миқдордаги бошқа бировнинг мулкига эгалик қилиш ёки алдаш йўли билан бошқа бировнинг ҳуқуқига эга бўлиш ёки ишончдан фойдаланиш» моддалари бўйича айб қўйилган.

Айблов хулосасида ресторанчи танишларининг биридан қарзга пул олиб, бермай юрган деб айтилган.

Адвокат нима деди?

Француз фуқаросининг адвокати Акил Мухамбетов 24.kg агентлигига интервью бериб, Лаффорг билан даъво аризаси эгасининг ўртасида қарз ҳақида шартнома ҳақиқатдан ҳам бўлганини тасдиқлаган. Бироқ гап 75 минг доллар ҳақида бўлади, бироқ тергов айтаётган 155 минг доллар бўйича айтилмаган.

Бундан ташқари, оқловчи томоннинг айтишича, ресторан эгаси билан арзланувчи иккиси «қарзни қайтаришнинг аниқ кунини келишишган эмас».

«Уй қамоғига чиқариб оламиз деб умид қиламиз, сабаби у жамият учун хавфли эмас, бу ерда ўз уйи бор. У 75 минг долларни устама фоизи билан тўлаб беришга рози. Бироқ тергов унга қўядиган суммани эмас. Даъво қилаётган одам кутилмаганда «бугун пул бўлмаса милицияга мурожаат қиламан» деган», — дейди Мухамбетов.

Мазкур иш бўйича биринчи суд мажлиси пайшанба куни 18 мартда бўлади. Бишкекнинг Биринчи май туман суди бу маълумотни тасдиқлади.