Президент Жапаров Ахси воқеасида қурбон бўлганларни хотирлади

282

Президент Садир Жапаров 17 мартда 2002 йили Ахси воқеасида ва 2010 йилнинг Апрель воқеасида халқнинг эркинлиги учун қурбон бўлганларни хотирасига бағишланган «Ала-Тоо» майдондаги монументга гул қўйди.

Шунингдек, президент 2002 йилнинг 17 мартидаги Ахси воқеаларига бўйича мурожаат қилди.

Жапаров ўз сўзида «Ахси воқеаси ўлканинг демократик ривожланиш йўлида бурилиш бўлганини» таъкидлади.

«Адолатсизликка қарши умум халқ курашнинг бошланиши, Март ва Апрель инқилобларига, шунингдек ўтган йилнинг октябрь ойидаги халқ кўтарилишларига туртки бўлган тарихий воқеа деб баҳоласак янглишмаймиз», — деди у.

Шунингдек, Жапаров «эркинлик ва ҳақиқат учун ўлимдан ҳам қўрқмаган ахсиликлар ўша куни қирғиз халқининг жасоратини кўрсатиб, миллат номусини ҳимоя қилганини таъкидлади.

«Ахси сабоғи — бизнинг миллий қадриятлар қатори янги жамиятни тузишга, адолат ва холис сиёсат юргизишга, халқни ҳимоя қилган, халққа хизмат қилган бошқарувни демократик йўналишини мустаҳкамлашга ундайди. Жамиятни бундан кейин ҳам ривожлантиришга куч беради», — деди президент.

Ахси воқеалари

19 йил олдин, 2002 йили Жалолобод вилоятининг Ахси туманидаги Боспиек қишлоғининг турғунлари қирғиз ерларининг бир қисмини Хитойга берилишига қарши норозиликка чиқишган. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари норозилик акциясининг иштирокчиларига қарши қуролдан фойдаланиб, олти одам қурбон бўлган.

Ўша вақтда Аскар Акаев Қирғизистон президенти бўлган. У ҳукуматга келган вақтда митингчиларни отиш айби маҳаллий ҳукуматга қўйилган. Ахси воқеасидан уч йил ўтгандан кейин Акаев мухолифат томонидан қулатилиб, Россияга қочган. Кейин давлат раҳбарлигига 2010 йили қулатилган Курманбек Бакиев келган. У ҳам Беларусга қочган. 7 апрелда марказий майдонда ўнлаган одамлар қурбон бўлган.

Ахси ва Апрель воқеаларида қурбон бўлганларнинг хотирасига бағишлаб Бишкекнинг «Ала-Тоо» майдонига монумент ўрнатилган