Охирги суткада Қирғизистонда коронавирус юқтирган бир бемор вафот этиб, яна 73 кишида вирус аниқланди

Республика штаби охирги сутка ичида COVID-19 билан касалланган бир бемор вафот этганини хабар қилди. Ўлим Чуй вилоятида қайд этилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда аввалроқ коронавирус тасдиқланган умумий 1448 нафар киши вафот этган.

Бош штаб, шунингдек, бир кунда 73 кишида коронавирус борлиги тасдиқланганини айтди. Касалликларнинг аксарияти Чуй вилоятида, Талас ҳамда Жалолобод вилоятларида юқтиришнинг янги ҳолатлари аниқланмаган.

  • Чуй вилояти - 40;
  • Бишкек - 23;
  • Иссиқкўл вилояти - 3;
  • Ўш - 2;
  • Ўш вилояти - 2;
  • Боткен вилояти - 2;
  • Норин вилояти - 1.

Бош штаб маълумотларига кўра, бутун пандемия даврида мамлакатда 86 990 коронавирус инфекцияси аниқланган.

Штаб шунингдек, бир кунда 49 нафар бемор тузалиб, касалхоналардан чиқарилгани ҳақида хабар беради. Бутун мамлакат бўйлаб пандемия даврида 83924 бемор COVID-19 ёки пневмониядан тузалиб, касалхонадан чиқарилди.

Шунингдек, республика штаби 16 март ҳолатига кўра Қирғизистондаги шифохоналарда 337 нафар бемор коронавирус оқибатлари бўйича даволанаётганини, улардан 15 нафарининг аҳволи оғирлигини таъкидлади. Бундан ташқари, яна 307 нафар бемор амбулатория шароитида даволанмоқда.