Таласнинг янги етакчиси 20 йилга яқин эгалик қилган турфирмасини «яшириб» келган — Factcheck.kg

265

Factcheck.kg нашри ҳукуматнинг Талас вилоятидаги янги мухтор вакили Бакитбек Нарбековни 2002 йилдан бошлаб турфирмага эгалик қилишини ва уни декларациясида кўрсатмаганини аниқлади.

Вилоят раҳбарининг турфирмаси

Юстиция вазирлигининг маълумот базасига кўра, «ВОТ-TUR» («БОТ-ТУР») МЧЖ 2002 йили февралда тузилган. Бакитбек Наркулович Нарбеков унинг ягона асосчиси ва директори. Компания «туризм агентликларининг бошқа фаолияти» билан шуғулланади.

«ВОТ-TUR» турфирмасининг ИНН кўрсатилмагани сабаб бюджетга тўлаган солиқлари ҳақида маълумот йўқ.

Вилоят раҳбарининг декларацияси

Очиқ манбаларда Нарбековнинг 2015 ва 2016 йилги декларацияси кўрсатилган.

2015 йили унинг даромади 579 минг сомни (ойига 48 минг сом) тузган. «Яқин қариндоши» 100 минг сом топиши ҳақида маълумот бор, журналистлар бу яқин қариндоши Нарбековнинг аёли бўлиши мумкин деб тахмин қилишмоқда.

«Ҳужжатга кўра, иккиси ҳам уй ва машина йўқ бўлган» — деб таъкидлашди журналистлар.

2016 йили Нарбековнинг даромади 557 минг сомни ташкил қилган. Декларацияда 2004 йили чиққан Тоёта-Кемри русумидаги машина кўрсатилган. Яқин қариндошининг даромади ўзгаришсиз 100 минг сом бўйича қолган.

Журналистлар Нарбековнинг бошқа мулки, бизнесдаги улушлари ҳақида маълумот топа олишмаганини таъкидлашди.

«Давлат хизмати ҳақидаги» қонунга кўра, давлат хизматида ишлаб, солиқ тўловчиларнинг ҳисобидан ойлик олаётган вақтда амалдорларга тижорат билан шуғулланиш тақиқланади. Улар ишни бошлагандан сўнг компанияларини ишончли бошқарувга ўтказиб, тижорий фаолиятини тўхтатиши керак.

Бундан ташқари, муниципал ва давлат ходимлари йиллик декларациясида компанияларнинг ёки улардаги акцияларнинг ҳақиқий эгаси эканини кўрсатишга мажбур.

«Бакитбек Нарматов «БОТ-ТУР» МЧЖ тузилганда қандай хизматда ишлагани номаълум, бироқ компания бугунгача ишни тўхтатиш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш қонун-қоидаларини бажармагани учун бу яроқли деб ҳисобланади — деб таъкидлашди журналистлар.

Нарбековнинг карьераси

Бакитбек Нарбеков ҳукуматнинг Талас вилоятининг мухтор вакили бўлиб 9 мартда тайинланган.

Нарбеков бу вақтгача президентнинг ва парламентнинг иш бошқармаларида бўлим раҳбари бўлиб ишлаган. 2020 йилдаги парламент сайловида «Биримдик» партиясининг рўйхатида 112-қаторда депутатликка отланган.

Нарбеков 2015 йили ҳам парламент сайловига қатнашиб, «Бир Бол» партиясининг рўйхатида 89-қаторда бўлган. Шунингдек у Жогорку Кенешнинг бюджет ва молия бўйича бўлимининг раҳбари бўлиб ишлаган.