Бишкекда митинг ўтказишни тақиқловчи қарор бекор қилинди

265

Бишкек шаҳар суди 22 апрелгача пойтахтда тинчлик митингларини ўтказишни тақиқлаган Биринчи май туман судининг қарорини 10 мартда бекор қилди.

Тақиқни бекор қилиш ҳақидаги маълумотни адвокат Евгения Крапивина «Клооп»нинг журналистига тасдиқлади. 9 мартда шаҳар суди туман судининг июль ойигача митингларни ўтказишни тақиқлагани ҳақидаги қарорини ноқонуний деб топган.

«Энди ҳар бир фуқаро хоҳлаган жойида истаганча тинч митингларни ўтказа олади», — деб Крапивина қўшимча қилди.

Бишкекнинг Биринчи май туман суди пойтахтда 22 апрелгача тинчлик митингларини ва пиёда юришларни ўтказишни тақиқлагани ҳақида 4 мартда маълум бўлди. Шунда туман суди тинчлик митингига чиқмоқчи бўлганлар Горкий истироҳат боғига боришни таклиф қилган. Тинчлик юришлари асосан Эркинлик аллеясида ўтказилади, юришга қатнашганлар Ала-Тоо майдонига йиғилиб, Жогорку Кенеш биноси томон юришади.

Тинчлик митингларига бўлган фуқаровий ҳуқуқни чеклаш талаби билан Биринчи май туман маъмурияти судга мурожаат қилган. Ҳокимиятнинг маълумоти бўйича якшанба кунлари Эркинлик бульварида ўтаётган коррупцияга қарши юриш бошқа фуқароларнинг тинчини олмоқда.

Тақиқ ҳақида 4 мартда маълум бўлган, бироқ қарор 22 февралда кучга кирган. Шунингдек Бишкекнинг марказида тинч йиғилишлар — масалан Оқ қалпоқ кунини нишонлаш учун байрам тадбирлари ташкил қилинган.

Бундан ташқари, амалдаги Конституцияга кўра, эркин тинч йиғинларни ўтказишни тақиқлашга йўл берилмайди.