Қурилиш компаниялари, қимматбаҳо машиналар. Жанубий-ғарбий божхонасининг етакчисига тегишли мулклар ошкор қилинди

257

«Кактус» нашри жануби ғарбий божхонасининг янги етакчиси Нурбек Айтмаматовнинг оила аъзолари номига рўйхатга олинган мулклар ва компаниялар ҳақидаги суриштирувларни эълон қилди. Айтмаматов бу хизматга 8 февралда тайинланган.

*Бу вақтгача жанубий-ғарб божхонасининг раҳбари Нурлан Раджабалиев «Коррупция» моддаси билан айбдор деб топилиб, 260 минг сом жарима солинган. Шу модда билан жавобгарликка божхона хизматининг собиқ раиси ўринбосари Райимбек Матраимов ва жанубий-шарқ божхонасининг етакчиси Абдибахаб Боронбаев ҳам жавобгарликка тортилган.

Журналистлар божхоначи Айтмаматовнинг онаси Канимбу Кулбаева «Капитал Строй Инвест», «Рояль Констракшн», «Рояль Текстиль», «Ош-Коммуналщик» ва «Коммунтехсервис и К» компаниярига эгалик қилганини аниқлади.

«Рояль Текстиль» ишхонасининг биноси

«Рояль Констракшн» МЧЖнинг фейсбук саҳифасида «Капитал Строй Инвест» компаниясининг ходимлари билан Айтмаматов бирга тушган суратлари бор. Шу билан бирга бу компанияларга эгалик қилган Кулбаева суратларда сезилган эмас.

Бундан ташқари, Нурбек Айтмаматовнинг онасига ва уч опасига — Нургул, Венера ва Нуркан — деярлик 1,5 миллион доллар бўлган 12дан кам бўлмаган квартира рўйхатга олинган. Шунингдек, Нуркан Айтмаматова деярлик 1 млн долларлик машиналарга эгалик қилади.

Айтмаматовнинг аёли Чинара Матанова «НТС трейд» қурилиш компаниясининг асосчиларидан бири бўлиб кўрсатилган. Божхоначи етти боланинг отаси, уларнинг иккиси — 20 ёшдаги Нуржигит ва 18 ёшдаги Айдар эҳтимол АҚШдаги ўқув юртларининг бирида таҳсил олади.

Нурбек Айтмаматов ва Райимбек Матраимов

39 ёшли Айтмаматов божхонадаги карьерасини 2002 йили Ўшдаги «Кара-Мык» постида бошлаган. Кейинчалик у Ўшдаги «Достук», «Ынтымак» ва «Иркештам» божхона бекатларида ҳам инспектор бўлган.

Шунингдек, 2015 йили Жалолободда, 2019 йили Нориндаги божхона бошқармаларида ишлаган. 2020 йили у божхона хизматининг ички текширув ва коррупцияга қарши бошқармасининг етакчиси бўлиб тайинланган.

«Кактус» нашри Айтмаматов Райимбек Матраимовнинг яқин одамларидан бири бўлганини тахмин қилган. Депутат Искендер Матраимов бу маълумотни рад этиб, Райимбек Матраимов Нурбек Айтмаматовни ишдан олгандан бошлаб уларнинг муносабати ёмонлашганини билдирди.

Ҳозирда Райимбек Матраимов «Бикард» хусусий клиникасида юрагини даволатмоқда. Собиқ божхоначи касалхонага МХДҚнинг тергов қамоғига тушгандан кейин ўтказилган — Матраимов «жиноий даромадларни қонунийлаштиришда» гумон қилинмоқда. Айрим ОАВлари Матраимовнинг юраги яқин орада операция қилинишини маълум қилган.