Коронавирус 44 кишидан аниқланиб, 46 нафар бемор соғайди

262

Республика штаби 7 мартда ўлкада COVID-19нинг 44 янги ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилди.

Коронавирус энг кўп Бишкек шаҳрида ва Иссиқкўл вилоятида қайд этилди — 21 ва 12. Шунингдек Чуй вилоятида беш, Норин вилоятида тўрт ва Ўш шаҳрида икки кишида COVID-19 инфекцияси аниқланди.

Шунингдек бир суткада коронавирусдан 46 бемор соғайди — уларнинг орасида бир тиббиёт ходими бор.

COVID-19дан Бишкек шаҳрида — 17, Чуй вилоятида — 14, Иссиқкўл вилоятида саккиз, Ўш вилоятида тўрт, Баткен вилоятида икки ва Норин вилоятида бир бемор соғайди.

Бу билан Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 86 550га етди. Уларнинг орасидан 83 530 бемор соғайиб, 1 471 киши вафот этди.

Бугунги кунда касалликдан 346 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг орасидан 14 киши ўта оғир аҳволда. Шунингдек, 261 одам уй шароитида даволанмоқда.