Ўсимлик ёғи, ун ва шакарнинг нархини уч савдо тармоғи тартибга солади

293

Иқтисод вазирлиги озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқарган, импорт қилган ва сотувга чиқарган йирик бизнес вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати билдирди.

Учрашув натижасида товарларни ташиб келган ва сотувга чиқарган ишхоналар ўртасида келишув имзоланди, бу 2021 йилнинг 9 мартидан кучга киради ва 2021 йилнинг 1 июнигача кучида бўлади. Келишув асосида ўлкадаги йирик савдо тармоқларида айрим товарларнинг баҳосини кўтарилиши назорат қилинади.

«Келишувнинг предмети бўлиб озиқ-овқатнинг 4 турининг нархини барқарор ушлаш бўйича чора кўриш ҳисобланади: кунгабоқар ёғи (премиум сегментсиз), 1-навдаги ун, шакар ва 1-навли ундан қилинган нон», — деб билдирди матбуот хизмати.

Вазирлик келишувни имзолаган тадбиркорларга кўрсатган ижтимоий масъулияти учун миннатдорчилик билдиради ва мазкур келишув «бизнес-жамоатчиликнинг бошқа вакиллари учун ҳам очиқлигини» маълум қилди.

Бу нимани тушунтиради?

Келишувга қўл қўйган «Глобус», «Народный» ва «Фрунзе» савдо тармоқлари 2021 йилнинг 1 июнигача сўз бўлаётган 4 товарнинг нархини келишув шартларида кўрсатилган қоидалар бўйича алмаштира олади. Аниқроғи, келишув муддати битгунча 1-навдан қилинган бўлка ноннинг ижтимоий баҳоси шу тармоқдаги дўконларнинг ҳар бирида 16 сомни ташкил қилади.

Рафинадланган (премиум-сегментда бўлмаган) кунгабоқар ёғининг омбордан дўконларга ўтказишда қўйилган устама баҳоси 5%дан ошмаслиги керак. Бу нархда савдо марказларигача етказиш ва етказувчилар ҳисобидан бошқа харажатлар киритилган. Кунгабоқар ёғини сотиб олувчиларга чакана нархда сотиш ҳам устама нарх 5%дан ошмаслиги зарур.

Шакар бонус картаси бўлган сотиб олувчиларга келишувнинг муддати бўйича энг кўп 3% устама билан сотилади. Картаси йўқларга устама нарх 10%дан ошмайди.

Шунингдек, тадбиркорлар барча савдо тармоқлари учун шакарнинг заводда қўйилган ягона нархи бўйича ҳам келишишди — ҳар бир савдо тармоғи ой сайин тасдиқланган нарх бўйича 200 тонна шакар олади.

«Қирғизистонда 2020 йили ишлаб чиқарилган шакарнинг тасдиқланган нархи 2021 йилнинг 1 июнигача савдо тармоқларида 54 сом/кг ташкил қилди», — деб таъкидлади иқтисод вазирлиги.

Белгиланган муддатда дўконларга омбордан ўтказишда 1-навдаги унни ҳам устама баҳоси 5%дан ошмайди. Бу нархда савдо марказларигача етказиш ва етказувчилар ҳисобидан бошқа харажатлар киради. Унни дўконлардан сотиб олмоқчи бўлган харидорларга чакани савдодаги устама нархи 5%дан ошмаслиги керак.

*Бу ерда икки қопга солинган ун ҳақида сўз бўлмоқда — 1 кг қадоқда 2 тури ва 5 кг қадоқда 2 тури (биринчи баҳо сегментида 4 артикул).

Озиқ-овқатнинг қимматлаши

Озиқ-овқатнинг нархи кескин қимматламаслигини миллий статқўмдагилар ўтган йилнинг ноябрь ойида айтишган. Қўмитадагилар 2020 йилнинг бошидан бери озиқ-овқат маҳсулотларидан кўпроқ шакар, ўсимлик ёғи ва меваларнинг нархи қимматлаганини билдиришган.

Бундан ташқари, миллий статқўм қирғизистонликларнинг 2020 йилнинг сентябрь-январь ойларига кўра, реал даромади 5%га пастлаганини айтган. Реал даромаднинг пастлаши — бу озиқ-овқат ва бошқа товарлар нархининг қимматлашининг оқибати.

Озиқ-овқат нархларининг қимматлаши ҳақидаги масала муҳокама қилинганига кўп бўлди, бироқ ҳукумат вазиятни яхшилаш учун жиддий чора кўрмади. Охирги марта ҳукумат раҳбари Улукбек Марипов ҳукуматнинг матбуот анжуманида барча тегишли муассасаларнинг вазифаси — фуқароларни озиқ-овқатнинг асосий турлари билан тегишли миқдорда ва қулай нархда таъминлаш бўлиб саналашини айтган.

Марипов Монополияга қарши курашиш давлат агентлигини озиқ-овқатга бўлган нархларни изга солмаётгани учун танқид қилиб, «оқланишдан ишга ўтиб», реал чора кўриш кераклигини билдирган.

Кейинчалик миллий статқўм нархлар 2021 йилнинг январь ойида 2020 йилнинг январига қараганда ўртача 18,5 %га қимматлаганини билдирган — 2020 йилнинг декабридан 2021 йилнинг январигача нарх ўрта ҳисоб билан 1,7%га ошган.

Февраль ойнинг ярмида ҳукумат раҳбари Улукбек Марипов фейсбук саҳифасида пойтахт бозорларини айланиб, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи қимматлаганини айтган.

«Нима учун бундай бўлганини, бу вақтгача нархларни арзонлатиш учун қандай реал чоралар бўлганини таҳлил қилдик. Нима бўлганда ҳам халқ учун нархни арзонлатиш устида ишлашимиз керак. Кенгашда топшириқ бердик. Биринчи навбатда, Россия ва Қозоғистондаги йирик товар ташувчилар билан сўзлашдик», — деган Марипов.

Амалдор ҳар дам олиш кунлари қишлоқ хўжалик ярмаркаларини ўтказиш кераклигини, маҳсулотларнинг ўсимлик ёғи каби айрим турлари бўйича импорт алмаштиришга ўтиш кераклигини қўшимча қилган.

Шу билан бирга Миллий банк нархлар амалдорларнинг ваъдасига қарамай ўсишини маълум қилган: Қирғизистоннинг озиқ-овқат бозори жаҳон озиқ-овқат бозори билан боғлиқ, дунёда озиқ-овқатнинг баҳоси тўхтамай ўсмоқда.

Шунингдек, яқин орада Улукбек Марипов қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархи бундан кейин ҳам ўсиши мумкинлигини билдирган. Унинг айтишича, ёқилғи мойловчи воситалар бозорида нархлар барқарорлаштирилмаса, шундай кўриниш бўлиши мумкин.