Жапаров бизнесни асоссиз текширувлардан ҳимоя қилиш ҳақидаги фармонни имзолади

284

Президент Садир Жапаров «Тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чоралар ҳақидаги» фармонни имзолади. Фармон ўлкадаги сармоя иқлимини яхшилайди деб режалаштирилмоқда.

Бу фармонда президент ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларидан бизнесни текширишга мораторийни сақлашни талаб қилди. Шунингдек, фармон бизнесни ишлашига тўсқинлик қилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари вакилларини жавобгарликка тортишга, зарур бўлса ишдан бўшатишга ва жиноий жавобгарликка тортишга ҳам имкон беради.

Фармон текширув олиб борилганда ноқонуний ҳаракатлар қилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари устидан тушаётган бизнесменларнинг шикоятлари асосида қабул қилинди.

Президент фармонида нималар айтилган?

Фармонга мувофиқ, тадбиркорларни текширишга ҳақли давлат органларининг барчаси «ҳамма чекловларга амал қилиши керак».

Ҳуқуқ тартибот органларига фуқаровий ва иқтисодий ишлар бўйича судларда ҳал қилиш мумкин бўлган иқтисодий жиноятлар бўйича жиноий ишларни ўрганиш ва қўзғашни тўхтатиш тури таклиф қилинди.

Шунингдек, фармонда бош прокуратурага, ИИВга, МХДҚга ва божхона хизматига таклифлар берилган:

  • Қирғизистон фуқароларининг ва хўжалик субъектларининг банк ҳисобларини тўхтатиш;
  • Барча текширувчи органларининг шахсий текширув/шахсий хавфсизлик хизматлари ишини жонлантириш. Хизматлар ўзларининг коррупцияга аралашган хизматчиларининг ишини фош қилиб, ишда жиноятга қўл урган, ноқонуний текширув олиб боришдан тадбиркорларни ҳимоя қилиш.

Бундан ташқари, ҳукуматга ва бош прокуратурага жазо кодекси билан процессуал-жазо қонунига тадбиркорларни, инвесторлар ҳуқуқларини, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан ҳимоя қилиш бўйича таклиф киритилиб, қуйидагиларни бекор қилиш ҳаракатида чора кўришган чақирган:

  • Тадбиркорлик субъектларини ташкилотчиларини, етакчиларини ва ходимларини «Коррупция» моддаси билан жавобгарликка тортиш;
  • Хўжалик субъектлари ўртасида пайдо бўлувчи иқтисодий келишмовчиликлар бўйича жазо судигача текширувга ва жиноий жавобгарликка тортишни;
  • Иқтисодий жиноятлар бўйича мурожаатлар ва аризалар бўйича тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахсларини давлатга келтирилган зарар суммасини тегишли актлар ва эксперт хулосалари тасдиғисиз жиноий жавобгарликка тортишни ва судгача текширувни;

Тадбиркорлик субъектларини иқтисодий жиноятлар қилгани учун жиноий жавобгарликка тортишни.

Бош прокуратура бу фармонни бажариб, ҳар ойда бу ҳақда хавфсизлик кенгашига маълумот бериши шарт.

Бизнесга босим ўтказиш

Ўлкада ҳукумат алмашиши билан бизнесга бўлган босим кучайди. Октябрь воқеаларидан кейин номаълум кишилардан иборат гуруҳлар бутун ўлка бўйича енгил саноат корхоналарига ва дам олиш панционатларига ҳужум қилишган, Жеруй, Метал-Кен ва Терек-Сай конларида тоғ-кон компанияларининг мулклари ёқилиб, талон-тарож қилинган.

Сўнгги бир неча ой ичида ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари спорт кийимлари билан воситаларини сотган Gergert Sport ва озиқ-овқат сотувчи «Спекулянт» дўконлар тармоғига нисбатан судгача текширувни бошлади. «Спекулянт» вакиллари бу ишни «рейдерлик босқинчилик» деб сифатлашган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг февралида «Скай Мобайл» МЧЖнинг (Beeline оператори) собиқ бош директори Евгений Кражан коррупцияга гумон қилиниб қўлга олинган. Шунингдек, «Чайкана Нават» ресторанлар тармоғининг асосчиси Сергей Остретсов ноқонуний банк фаолияти ва солиқ тўлашдан қочишда гумон қилиб қўлга олинган.

1 мартда «Билайн» 2019 йилнинг ноябрида бошланган солиқдан қочиш иши бўйича давлатга 112 млн сом тўлаб бергани маълум бўлди.

Тадбиркорлар ҳукуматдан бизнесларини ҳимоя қилиш учун ёрдам сўрашган. Бизнес-омбудсменнинг институти хусусий тадбиркорларни иқтисодий ва иқтисодий бўлмаган жиноятлар бўйича қамоққа олган ҳолатларга шубҳа бўлаётганини таъкидлаган.

«Эҳтиёт чорасининг бундай туридан фаол фойдаланиш ва гаров тўлаш, ҳеч қаерга кетмаслик бўйича тилхат, уй қамоғи каби муқобил чораларга кўз юмиш маҳаллий бизнесга, халқаро инвестиция жамиятига салбий сигнал юборади. Бизнес ҳақиқатчининг фикрича, бундай ҳолатлар дунё ҳамжамияти фойдаланган амалга тўғри келмайди. Бундай ҳаракатлар тадбиркорлик имижи билан инвестициявий манфаатларга қаттиқ зарба беради», — деб таъкидлашди ташкилотдан 3 февралда.

Бунда ҳам ҳукумат бизнесга бўлган босимдан хавотирланаётганини билдириб, тадбиркорларни ноқонуний текширишлар билан куч тизимларидан ҳимоя қиламиз деб ваъда берган.

26 февралда ҳукумат раҳбари Улукбек Марипов бизнес-ҳақиқатчи Робин Орд-Смит билан учрашганда ҳукумат давлат органлари томонидан ўтказилган текширувлар сонини қисқартиришга ваъда берган. Марипов ҳукумат тадбиркорлик тармоғида қонунларга қатъий инвентаризация қилинишини ва бу тармоққа боғлиқ қонунларни яхшилашини билдирди.

4 мартда бизнес-ҳақиқатчи ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг бизнесга ва тадбиркорликка нисбатан босимларидан хавотирланаётганини билдирган.

У тадбиркорларга маслаҳат бериб, ҳуқуқи, эркинлиги ёки қонуний манфаатлари бузилган вақтда шикоят аризасини бериш тартибини тушунтираётганини маълум қилган.