Қирғизистон 11 йилдан бери биринчи марта «эркин эмас» давлат деб топилди

378

Freedom House халқаро нодавлат ташкилоти ҳар или ўтувчи «Дунёдаги эркинлик — 2021» баёнотини берди. Унда Қирғизистон сўнгги 11 йилда илк марта эркин эмас мамлакатлар қаторига кирган.

Қирғизистон рейтингдан 11 пункт йўқотган. 2020 йили 100дан 39 балл бўлса, 2021 йили бу кўрсаткич 28га пастлаган. Демак, 2020 йили Қирғизистон фуқароларининг сиёсий ҳуқуқи ва эркинликлари анча ёмонлашган деган маънони англатади.

Сиёсий ҳуқуқнинг даражаси бўйича, Қирғизистон 40 баллдан 4 балл олган, фуқаровий эркинликлар даражаси бўйича 60 балл ичидан 24 баллга эга бўлган.

Бундай балл билан Қирғизистон 2009 йилдан бери биринчи марта Марказий Осиёдаги тўрт давлат билан бир қаторга тушиб, «қисман эркин» мамлакатдан «эркин эмас» мамлакатга айланган. Бир йил ичида дунёдаги бошқа мамлакатларга нисбатан Қирғизистон энг кўп балл йўқотган.

«Қирғизистоннинг мақоми «қисман эркин мамлакатдан» «эркин эмас» мамлакатлар қаторига тушган. Сабаби ифлос ўтказилган парламент сайловининг натижаси сиёсий босим ва таҳдид билан бирга ҳукуматни судланган жиноятчи, тарафдорларининг ёрдами билан қамоқдан чиққан миллатчиларнинг лидери босиб олган», – деб ёзилган ҳисоботда.

Шунингдек ташкилот 2005-2010 йиллари революциядан кейин Қирғизистон парламент бошқарув формасини қабул қилиб олганини тушунтирди. Бироқ бошқарувчи коалициялар барқарор эмас, коррупция эса ривожланиб кетган.

«Қирғизистоннинг социал-демократлар партияси (КСДП) бир неча йиллар суд тизимини сиёсий оппонентлари билан фуқаровий жамиятнинг бош кўтарган вакилларига босим қилувчи қурол қатори фойдаланиб, ҳукуматини мустаҳкамлаб турди», — деб тушунтирди Freedom House.

Асосий воқеалар

Бундан ташқари, баёнотда Қирғизистондаги эркинлик рейтингини баҳолашга таъсир қилган асосий воқеалар ҳам тасвирланган.

Октябрь воқеалари вақтида норозиликка чиққанлар қамоқда ётган мансабдор шахсларни парламент сайловига қарши норозилик акцияси шартида куч билан бўшатиб олгани таъкидланган.

«Натижалар сайловдан икки кун ўтиб бекор қилинган, бироқ зўравонлик бир ойгача давом этган. Қамоқдан чиқарилган миллатчи сиёсатчи Садир Жапаровнинг тарафдорлари вақтинча ҳукумат тузишга ҳаракат қилган мухолифат гуруҳларини қўрқитиб, тажовуз қилишган», – деб ёзилган маърузада.

Шундан кейин Жапаров президент Сооронбай Жээнбеков билан премьер-министр Кубатбек Боронов истеъфога кетгандан сўнг президент вазифасини бажарувчи ва премьер-министр бўлиб тайинланган. Кейин Жапаров 2021 йилнинг январь ойидаги президентлик сайловига қатнашиш учун икки хизматни ҳам топширган.

Шунингдек Freedom House қирғиз ҳукумати COVID-19 пандемиясига бефарқ муносабатда бўлиб, ўлканинг соғлиқни сақлаш тизимига оғир бўляпти деган далилларга қарамай бунга эътибор бермаганини таъкидлади.

«COVID-19 касаллигига ҳукуматнинг реакциясини танқид қилган блогерлар, журналистлар ва тиббиёт ходимлари март, апрель ойларида айтган сўзлари учун кечирим сўрашга мажбур бўлишган», — дейилади ҳисоботда.

Шунингдек ҳисоботда 2010 йили Қирғизистон жанубида тартибсизликларни уюштиришда гумон қилинган ўзбек миллатига мансуб ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжан Асқаров қамоқда июль ойида пневмониядан вафот этгани эслатиб ўтилган.

«Қамоқда қийноқларга учраган Асқаров соғлиғи ёмонлаганига, озодликка чиқариш ҳақидаги бир қанча чақириқларга қарамай, темир панжара ортида қолган», — деб таъкидлашди ташкилотдан.

«Дунёдаги эркинлик» баёноти

Freedom House дунёнинг 195 давлатидаги фуқаровий эркинликни ва сиёсий ҳуқуқлар даражасини таҳлил қилиб, бунинг натижаси билан ҳар йили «Дунёдаги эркинлик» баёноти эълон қилинади.

Қирғизистон рейтингга 1991 йили «қисман эркин» давлат мақоми билан кирган. Ўлка 2000 йилгача бу мақомни сақлаб қолган, бироқ Аскар Акаевнинг сўнгги беш йил бошқаруви вақтида «эркин эмас» мамлакатлар қаторига тушган.

«Лола инқилоби»дан кейин Қирғизистон яна «қисман эркин» мамлакатлар қатори кирган, бироқ Курманбек Бакиев бошқарган беш йил ичида бу мақомдан маҳрум бўлган. «Эркин эмас» мамлакатлар қаторига 2009 йили кирган. Бу вақтда Бакиев тоза ўтмаган президентлик сайловида иккинчи муддатга сайланган. 2010 йилдаги инқилобдан кейин 2011 йили Қирғизистон яна «қисман эркин» мамлакатлар қаторини тўлдирган.

Баёнотга кўра, сўнгги 15 йилда дунёда эркинликнинг рейтинги пастлаган, эркин эмас мамлакатлар сони эса ортиб бормоқда.

Масалан, 2005 йили 89 «эркин» ўлка бўлган эди, 2020 йили уларнинг сони 82гача қисқарган. 15 йил ичида «эркин эмас» ўлкалар сони 45дан 54га чиқди. Коронавирус пандемияси ва 2020 йилдаги иқтисодий инқироз дунёдаги вазиятни янада ёмонлаштирди.

Қирғизистондан кейинги рейтинги пастлаган давлат — Белоруссия (-8). Бунга 2020 йилнинг август ойида президентлик сайловидаги Лукашенконинг шубҳали ғалабаси, сайловдан кейинги намойишчиларни қувиб тарқатиш ва таъқиблар сабаб бўлган. Норозиликка чиққанлар билан «кураш» ҳамон давом этмоқда.