Жапаров адолатсиз судлар мамлакатнинг обрўсига путур етказаётганини айтди

314

Суд тизими ходимлари кунида Садир Жапаров судьялар корпусига мурожаат қилиб, лаёқатсиз судьяларни танқид қилди.

«Суднинг холислиги, ишбилармонлигига, адолатига соя соладиган ҳаракатлар қилиш, судьяларнинг юриш-туришининг этика меъёрларини бузиш ва бошқа шундай салбий кўринишлар фақат судьянинг обрўсини эмас, бутун давлатнинг обрўсига путур етказади», — деб таъкидлади президент.

Президент Қирғизистоннинг суд тизимининг обрўси олдин бўлмаган даражада пастлаб кетганини, суд тизми ҳукуматнинг бошқа тармоқларига тобе бўлмаслигини билдирди.

«Ҳеч кимга сир эмас, бунга биринчидан судьяларнинг ўзлари айбдор», — деб ҳисоблайди президент. У агар халқнинг умиди билан ишончи оқланмаса, кўпдан бери йиғилган муаммолар ҳал қилинмаса «тарих бизни кечирмайди» деб қўшимча қилди.

Бундан кейин президент янги Конституция қабул қилингандан кейин суд системасида катта ислоҳотлар бошланишига тўхталди.

Янги Конституцияда суд тизими ҳақида нима дейилган?

Констутициянинг янги лойиҳасида суд тизими ва Конституциявий суд тўлиқ президентнинг назоратида бўлади. Суд ҳукуматида президентда қуйидаги ваколатлар бўлади:

  • Суд адолатлиги ишлари бўйича кенгашнинг таклифи асосида Олий суднинг ва Конституциявий суднинг судьяларини хизматига сайлаш учун номзодларни Жогорку Кенешга таклиф қилади;
  • Конституцияда ва конституциявий қонунда қаралган ҳолатларда Судьялар кенгашининг таклифи билан Олий суднинг ва Конституциявий суднинг судьяларини ишдан бўшатиш учун Жогорку Кенешга таклиф қилади;
  • Суд адолатлиги бўйича кенгашнинг таклифи билан маҳаллий судларнинг судьяларини тайинлайди ва бўшатади;
  • Конституциявий суднинг ва Олий суднинг раисларини ва уларнинг ўринбосарларини 5 йиллик муддатга тайинлайди ва хизматдан бўшатади.

Таклиф қилинаётган версия бўйича, суд тизми Конституциявий суддан [ҳозирги редакциядаги Олий суднинг Конституциявий палатасини ўрнига], Олий суд ва маҳаллий судлардан иборат.

Судьяларнинг қаторига қўшилиш оғир бўлади: бунинг учун номзоднинг ёши катта, юридик тажрибаси кўп бўлиши керак. Масалан, ҳозирги вақтда судларни танлаш кенгашини махсус комиссия сайлаб, уни президент маъқуллайди. Янги редакцияга кўра, судларни танлаш кенгашининг таркибини парламент ва президент аниқлайди.

Бунга суд адолатлиги ишлари бўйича кенгаш ҳам таъсир қилади. Унинг таркибининг учдан иккиси судьялардан, учдан бири Халқ қурултойи вакилларидан, юридик жамоатчиликдан, президент ва парламентдан иборат. Бунга аниқ қанча одам кириши аниқланган эмас, моддий манбалар ҳам маълум эмас — буни тегишли конституциявий қонун ҳал қилади.

Парламент тузган суд адолатлиги ишлари бўйича кенгаш маҳаллий судлар хизматига номзодларни танлаб, президентга таклиф қилади. Конституциянинг амалдаги версиясида йўқ бўлган яна бир янги орган пайдо бўлди — бу Конституциявий суд. Унинг қарорларидан шикоят қилиб бўлмайди. У:

  • Конституцияни расмий таҳлили қилиб беради;
  • Қирғизистон Республикаси қонунларини ва бошқа меъёрий ҳуқуқий актларини Конституцияга мос келиши ҳақидаги ишларни ҳал қилади;
  • Қирғиз Республикаси иштирокчи бўлиб ҳисобланган, кучга кирмаган халқаро шартномаларнинг конституциялилиги ҳақида хулоса беради;
  • Давлат ҳукумат тармоқлари ўртасидаги компетенция ҳақидаги можароларни ҳал қилади;
  • Конституцияни ўзгартириш ва муҳокама қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасига хулоса беради;
  • Президентга қарши айб қўйиш белгиланган тартиб сақлангани бўйича хулоса беради.