МХДҚ президентнинг фейсбукдаги аккаунтини бузиб кирганларни изламоқда

257

МХДҚ Садир Жапаровнинг фейсбукдаги аккаунтини бузиб кириш бўйча текширув бўлишини билдирди.

Муассаса аккаунтни «чет давлатдан» бузиб киришганини маълум қилди. Бу вақтгача президентнинг матбуот котиби Галина Байтерек «Садир Жапаровнинг фейсбук ижтимоий тармоғидаги шахсий аккаунтини номаълум одамлар томонидан бузилгани» ва унинг охирги изоҳларига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини билдирган.

Аввалроқ фейсбукда президентнинг аккаунти номидан депутат Дастан Бекешевни камситган изоҳ ёзилган эди.

3 мартда депутатлар Конституциянинг янги лойиҳасини муҳокама қилишган. «Азаттык» нашри йиғиндан олинган видеони фейсбукка жойлаб, унда Бекешев Бош қонуннинг янги лойиҳасини танқид қилиб, уни «Ханституция» деб атаган.

Бекешевнинг сўзлари ёзилган видеонинг остидаги изоҳларга президентнинг шахсий аккаунтидан шундай изоҳлар қолдирилган: «Кўзи эмас, қалби ҳам кўр экан бу аҳмоқни — помощник». Дастан Бекешев 6 ёшидан бошлаб кўрмай қолган.

«Садир Жапаров жамоатчиликда айтилган барча фикрларга, бунинг орасида танқидий сўзларга ҳам ҳурмат билан муносабатда бўлади. Шу сабаб бундай сўзни ҳеч қачон айтмайди», — деб билдирди Байтерек.