Жалил Атамбаев 50 млн сом ўлаб, уй қамоғига чиқди

315
Тадбиркор Жалил Атамбаев

Тадбиркор Жалил Атамбаевнинг эҳтиёт чораси 4 мартда Бишкек шаҳар Биринчи май туман суди томонидан кўриб чиқилди. Суд уни уй қамоғига чиқариш қарорини қабул қилди.

Атамбаев бундан икки кун олдин МХДҚ томонидан ноқонуний бойишда гумон қилиниб, вақтинча сақлаш жойига киритилган эди.

Махсус хизматнинг маълумотига кўра, Атамбаев ва унинг адвокатлари тергов билан ишлашга ва давлатга келтирилган зарарни тўлаб беришга тайёрлиги ҳақида илтимос қилишган.

«Бугунги кунда Атамбаев келтирилган зарарни тўлаш учун МХДҚнинг депозит ҳисобига 50,5 млн сомдан ортиқ пул тўккан. Қолган 50 млн сомни шу йилнинг март ойини охиригача тўлаб бериш мажбурияти қўйилди», — деб маълум қилди МХДҚ.

МХДҚ бу вақтгача Атамбаев ички ишлар органларида ишлаганда катта моддий манбага эга бўлиб, умумий миқдори 100 млн сомдан ортиқ қимматбаҳо кўчмас мулкни ўзининг яқин қариндошлари номига рўйхатга қўйгани маълум қилинган.

Шунингдек, тўпланган далиллар асосида Атамбаевга нисбатан «ноқонуний бойиш» моддаси билан судгача текширув бошланган.

Тадбиркор Жалил Атамбаев ҳақида «Азаттык»нинг собиқ журналисти Идрис Исаков ўтган йилнинг апрель ойида «Ўш: солиқдан бош тортган «тадбиркорлар»” суриштирувини эълон қилган. Унда у Жалил Атамбаевнинг қариндошлари номига рўйхатга олинган компанияларнинг схемалари ҳақида айтиб бериб, солиқларни яшириш бўлаётганини ошкор қилган.