COVID-19дан икки киши вафот этиб, 41 янги ҳолати қайд этилди

250

Республика штаб 5-мартда ўлкада коронавируснинг 41 янги ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилди. Касалликни юқтириб олганлар орасида бир тиббиёт ходими ҳам бор.

Коронавируснинг энг кўп ҳолатлари Бишкек шаҳрида — 17. Шунингдек, Чуй вилоятида тўққиз, Иссиқкўл вилоятида етти, Жалолобод вилоятида уч, Норин ва Баткен вилоятларида иккитадан, Ўш шаҳрида бир кишида COVID-19 инфекцияси аниқланди.

Шунингдек, сўнгги бир кеча-кундузда коронавирусдан 49 бемор соғайди — уларнинг орасида бир тиббиёт ходими бор.

COVID-19дан Чуй вилоятида — 13, Бишкек шаҳрида — 12, Норин вилоятида саккиз, Баткен вилоятида тўрт, Иссиқкўл, Ўш ва Талас вилоятларида учтадан, Ўш шаҳрида икки, Жалолобод вилоятида бир бемор соғайди.

Бундан ташқари, касалликдан Бишкек шаҳрида икки бемор вафот этди.

Бу билан Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганлар сони 86 451га етди. Уларнинг орасидан 83 424 бемор соғайиб, 1 470 киши вафот этган.

Бугунги кунда касалликдан 359 бемор касалхоналарда даволанмоқда — улардан 17 киши ўта оғир аҳволда. Шунингдек 259 киши уй шароитида даволанмоқда.