Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизмати тарқатилди. Бу қарор 5 мартда ҳукумат томонидан қабул қилиниб, тегишли буйруққа премьер-министр Улукбек Марипов қўл қўйди.
Ҳукуматнинг маълумотига кўра, яширин иқтисоднинг даражаси 130 миллиард сомни ёки ИУМнинг 23,6% тузади, мустақил экспертлар яширин иқтисоднинг улуши ИУМнинг 24 фоизидан 43 фоизгача эканини таъкидлашади — бу молия полиция хизмати талабдагидай ишламаганидан хабар беради.
Шунингдек, ҳукуматга мустақил экспертлардан, бизнес жамоатчилиги вакилларидан коррупция ва хусусий тадбиркорликка ноқонуний аралашиши бўйича норозиликлар тушган.
«Қонунга кўра, финпол иқтисодий ва коррупция жиноятларига қарши курашишдан ташқари, олдиндан тахминлаш, ички иқтисодий хавфсизликни таъминлаш, хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилишга мажбур. Бироқ бу хизмат мазкур мажбуриятларни амалга ошириш бўйича чора кўрмасдан, жазолаш функцияларнигина бажариб келмоқда», — деб ёзилади ҳукуматнинг маълумотида.
Молия полициясини «Чон Казат» партиясининг лидерларидан бири Сиймик Жапикеев бошқарган. Жапикеев мазкур хизматга парламент сайловининг натижасидан норози бўлганларнинг митингидан кейин 17 октябрда тайинланган эди.
Янги ҳукумат тасдиқлангандан кейин жамоатчиликда финполиция тарқатилади ёки ИИВнинг таркибига қўшилади деган гаплар тарқалган. Шу билан бирга Жапикеев фейсбукда «финполни халқ қўллайди, финпол халққа ишлайди» деб ёзган.
«Дўстлар бормисизлар? Финполицияни тарқатишмоқчи, сизлар нима дейсизлар? Что-то бошқача кетяпти... Дўстлар, финпол енгилиб қоламизми?» — деб савол берган Жапикеев.
Ҳукумат алмашгандан кейин «Чон-Казат» лидерларининг бири Максат Мамитканов вице-премьер-министр хизматида ишлаган. Бироқ 3 февралда тузилган янги ҳукумат таркибига Мамитканов кирмаган. Улукбек Марипов бошчилигидаги ҳукуматда вице-премьер-министр хизмати йўқ қилинган.