Бир неча депутат Конституция бўйича референдумни тайинлаш бўйича қонунга қўл қўймаганини билдирди

406

Конституцияни ўзгартириш бўйича референдумни тайинлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини қўллаганлар рўйхатидаги бир нечта депутат 1 мартга кўра ҳеч қандай тегишли ҳужжатларга қўл қўймаганини билдиришди. Улар илова хатга бирлаштирилган, депутатларнинг имзоси бўлган варақалар ҳақида айтишмоқда.

Хатнинг ўзида қонун лойиҳасини таклиф қилган депутатлардан — Акилбек Жапаровни, Марлен Маматалиевни, Бактибек Турусбеков ва Мирлан Бакировнинг имзолари йўқ.

Қонун лойиҳасининг ташаббусчиси қатори кўрсатилган қолган депутатларнинг имзолари номерлаштирилмаган, тегишли муҳр босилмаган ва сана қўйилмаган оқ варақларга қўйилган

Депутат Тазабек Икрамов Kaktus.Mediага берган интервьюсида 2020 йилнинг ноябрь ойида Конституцияга ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасига қўл қўйганини билдирди.

«1 мартда ёки ундан бер неча кун олдин ҳеч қандай ҳужжатларга қўл қўймаганман. Ноябрдаги ҳужжатга қўл қўйганман», — деди у.

Яна бир депутат Нурбек Алимбековнинг айтишича, «илова хатга қўл қўйган 80 депутатнинг бири ҳам унга 1 мартда имзо қўймаган». У «бу варақлардаги имзоларнинг ҳаммаси ноябрда қўйилганини» қўшимча қилди.

Бироқ, референдумни тайинлаш ҳақидаги қонун лойиҳасининг ташаббусчилари парламентнинг 3 мартдаги йиғинида Конституциянинг янги лойиҳасига 80 депутат қўл қўйган деб ишонтиришган. Депутатларнинг айтишича, улар Конституциянинг янги лойиҳасига эмас, 2020 йилнинг ноябрида эълон қилинган Конституцияга ўзгартиришлар киритиш мўлжалланган қонун лойиҳасига имзо қўйишган.

Депутат Дастан Бекешев мажлис давомида билдиришича, бошқа депутатларнинг имзолари бошқа лойиҳасига тегишли, бироқ у бу хатга бирлаштирилган. Унда 24 февралда мандатини топшириб кетган собиқ депутат Максат Сабировнинг ҳам имзоси туради.

Бундан ташқари, хатга қўл қўйганлар орасида депутат Алмазбек Акматов ҳам бўлган, бироқ у 28 февралда вафот этган.