Ўлкадан 59 млдр сом чиқариб кетишда гумон қилинган финполчи икки ойга қамоққа олинди

221
Коррупцияга гумон қилиниб қўлга олинган финполнинг Бишкек шаҳар бошқармасининг раҳбари. Сурат: МХДҚ

3 мартда Бишкекнинг Биринчи май туман суди финполнинг Бишкек шаҳар бошқармасининг етакчисини эҳтиёт чорасини аниқлади.

Амалдор 2021 йилнинг 1 майигача МХДҚнинг тергов қамоғига киритилди. Бу ҳақда «Тазабек» суднинг матбуот хизматига таяниб билдирди.

Финполчи МХДҚ томонидан 1 мартда коррупцияда гумон қилиниб ушланган.

Тергов версияси бўйича, қўлга олинган одам ва финполнинг бошқа ходимлари Қирғизистондан «йирик суммадаги пулларни» қонунийлаштириб, кейин чиқариб кетиш бўйича коррупция схемаларни уюштирганлар билан сўзлашиб олишган.

«2020 йилнинг март ойидан октябрь ойигача бўлган муддатда олиб борилган ноқонуний фаолият натижасида Қирғизистондан 59,5 млрд сом чиқариб кетган. Солиқдан қочиш турида давлатга келтирилган зарар дастлабки ҳисоб бўйича 500 млн сомдан ортиши мумкин», — деб МХДҚ таъкидлади.

Шунингдек, Миллий хавфсизлик қўмитаси финполнинг амалдорлари қонунбузарликларга эътиборсиз бўлгани учун пулни қонунийлаштирганлардан 180 млн сом пора олганини аниқлаган.