МҲДҚ: Тадбиркор Жалил Атамбаев ноқонуний бойишга гумонланиб қўлга олинди

247
Тадбиркор Жалил Атамбаев

Тадбиркор Жалил Атамбаев ноқонуний бойишда гумон қилиниб қўлга олинди. Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси бу ҳақда 3 мартда маълум қилди.

«Ички ишлар органларининг собиқ хизматчиси Жалил Атамбаевга қарши қўйилган бир қанча жиноий ишлар бўйича тергов ҳаракатлари бормоқда.

Атамбаев давлат хизматида ишлаган вақтда катта молиявий ресурсларга эга бўлиб, қимматбаҳо кўчмас мулкни ўзининг яқин қариндошлари номига қўйган», — деб ёзилади МХДҚнинг маълумотида.

Шунингдек йиғилган далиллар асосида Атамбаевга нисбатан «ноқонуний бойиш» моддаси билан судгача текширув иши асосида тергов амаллари бошланганини қўшимча қилди. Тадбиркор МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди.

Жалил Атамбаев

Тадбиркор Жалил Атамбаев — журналистик суриштирувнинг фигуранти. «Азаттык»нинг собиқ журналисти Идрис Исаков ўтган йилнинг апрель ойида «Ўш: солиқ тўлашдан бош тортган «тадбиркорлар»” суриштирувини эълон қилган. Унда у Жалил Атамбаевнинг қариндошлари номига рўйхатга олинган компанияларнинг схемалари ҳақида айтиб, солиқларни яшириш ҳаракатлари бўлаётганини ошкор қилган.

Шунингдек лавҳада маҳаллий деҳқонлардан шикоятлар ҳам кўрсатилган. Деҳқонлар Жалил Атамбаев уларнинг ер участкаларини ноқонуний эгаллаб олиб, у ерга ёқилғи қуйиш шохобчаси қуриб олганини айтишади.

Кўп ўтмай Атамбаев Исаковни судга бериб, ундан 50 млн сом маънавий компенсация талаб қилган. Исаковни қўллаб юрган журналистлар билан Қирғизистондаги фуқаровий жамият вакиллари ва Жогорку Кенешнинг айрим депутатлари ҳам чиқишган — уларнинг орасида вице-спикер Аида Касималиева ва Альтинбек Сулайманов ҳам бўлган.

Кейинчалик тадбиркор ўз даъвосини қайтариб олган. Молия полиция Жалил Атамбаевнинг тадбиркорлигини текшириб, бунинг натижасида 40 млн сом солиқ яширилганини аниқлаган.

Шунингдек, МХДҚ ўтган йилнинг 12 декабрида ўтган Атамбаевнинг ўғлини никоҳ тўйи бўйича текширувни бошлаган. Атамбаев санитар-эпидемиология қоидаларини бузиб, жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлиб, 1000га яқин одам иштирокида ўғлининг тўйини ўтказган.

Бундан ташқари, махсус хизмат Атамбаевнинг ўғли МХДҚнинг ходими бўлганини ва унга нисбатан хизмат текшируви бошланганини маълум қилган.