«Коррупционерни ҳимоя қилиш яхши эмас». Бекешев биланРайимкулов жанжаллашиб кетди

343

Жогорку Кенешнинг 4 мартдаги йиғинида депутатлар Дастан Бекешев ва Бактибек Райимкулов айтишиб кетишди.

Бекешев Абдил Сегизбаевнинг иши бўйича МХДҚ томонидан ҳибсга олинган Жилдиз Чодобаевани уй қамоғига чиқаришни таклиф қилиб, «пуллик коррупционерлар уй қамоғига чиқарилиб, айримлари хусусий клиникаларда ётганини» таъкидлаган.

«Тенгсизлик бўляпти. Ўша Жилдиз Чодобаевани оқлайдими йўқми буни суд ҳал қилади. Бироқ мана шу коррупционерларни уйга юборишмоқда, тўрт боланинг онасини ҳам уйга чиқариш керак», — деган Бекешев.

Шунингдек айрим депутатларни коррупционерни қўллаш митингига қатнашганини танқид қилиб, улар президентнинг сиёсатини ҳам қўллашаётганини таъкидлади. Бекешев «коррупция билан курашиш сиёсатига» тушунмай қолганини билдирди.

«Биз қаерга келдик тушунмаяпман. Ҳукуматга қарши митингни уюштириб, ўша ерда бизни коллегалар юришади. Президентнинг сиёсатини мақтаб, халққа эса бошқа маълумот беришяпти. Одам ўзи мен коррупционерман деб айтса, булар ҳукуматга қарши чиқишмоқда. Коррупционерни ҳимоя қилиш яхшимас. Умуман тушунмай қолдим», — деди у.

Шундан сўнг депутат Бактибек Райимкулов Бекешевнинг олдига келган. Шу пайт депутатларнинг бақиришиб, сўкишиб кетгани эшитилган. Бироқ ким кимни қандай сўккани номаълум.

«Голубойсан! Эй долбаеб! Голубой», — деган сўзлар эшитилган.

Шундан сўнг Райимкулов ўз ўрнига кетган. Кўп ўтмай у микрофонга чиқиб, нодавлат ташкилотларнинг ишини мураккаблаштирган қонун лойиҳасини учинчи ўқишга чиқаришни сўради.

«Чунки бугунги кунда Қирғизистонда нотижорий ташкилотлар орасида ғарб манфаати билан турли митингларни уюштиришмоқда. Шулар ҳар бир қилган иши учун жавоб бериши керак. Биз у ерда НПОлар билан бир йилдаги иши бўйича маълумот берсин деганмиз», — деди депутат.

Кейинчалик депутат Таабалди Тиллаев ҳам Бекешевга жавоб қайтарди. Унда Тиллаев «Ким қайси митингга чиқади, кимни қўллайди бу ўзини иши» деб билдирди.

«Ким қайси митингга чиқади, кимни қўллайди бу ўзини иши. Ўзининг юриш-туриши билан жавоб беради. Бу ерда турли сиёсат қилмай, коллегаларга тегишмасак. Гей, голубойларни қўллаган коллегаларимиз ҳам бор. Шунинг учун бир-биримизга тегишмасак», — деди Тиллаев.

Бунгача Ўш шаҳрида собиқ божхоначи Райимбек Матраимовни қўллаш митингига Тиллаев, Райимкулов ва депутат Мирлан Бакиров ҳам қатнашган. Уч депутат ҳам парламент сайловида «Мекеним Кыргызстан» партиясидан номзод бўлишган.

Матраимов МХДҚ томонидан «Жиноий даромадларни қонунийлаштириш»да айбланиб қўлга олинган эди.

11 февралда Матраимов божхонадаги контрабанда бўйича «Коррупция» моддаси билан айбдор деб топилган — суд унга 260 минг сом миқдорида жарима солиб, озод қилган. Шунингдек суд унинг кўчмас мулкларини ва банк ҳисобларини қамоқдан чиқарган.

Матраимов қўлга олингандан сўнг Қорасув, Бишкек ва Ўш шаҳарларида митинг ўтказишди. Ўшда ўтган митингда собиқ божхоначини қўллаганлар уни бўшатишни, «Азаттык» радиосини ва нодавлат ташкилотларни ўлкадан чиқиб кетишини талаб қилишган.

«Азаттык» ва OCCRPнинг Қирғизистондан чиқариб кетилган 700 млн доллардан ортиқ маблағ ҳақидаги журналистик суриштирувни олиб борган. Унда кўп йиллар давомида республика ҳудудидан контрабанда ташиб ўтишга йўл қўйган коррупция схемаси ишлаб келгани айтилган.

Контрабанданинг бошида собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан бирга суратга тушган ва собиқ президент Жээнбековнинг қасамёд маросимига қатнашган бизнесмен Хабибулла Абдукадир турган.

Суриштирувда журналистлар бу контрабанда схемаси борлигини исботлашган, манбаларнинг бири Айэркен Саймаити бу қандай ишлашини айтиб берган.

Шунингдек божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов божхонадаги коррупцияни яширганини, бу ўз навбатида яширин бизнес фаолиятини таъминлаганини билдирган.