«Бу ҳукумат ҳам мендан қўрқяпти». Исаков ИЭМ бўйича Олий суднинг қарорини танқид қилди

304

Сапар Исаковнинг адвокати Нурбек Токтакунов 3 мартда ўзининг фейсбук-саҳифасида собиқ премьер-министрнинг номидан расмий билдирув эълон қилди.

Исаков бу билдирувда Олий суднинг Бишкек ИЭМни янгилашдаги коррупция ишлари бўйича ҳукмни қайта кўриб чиқишдан бош тортиш қарорига изоҳ берди. Исаков ҳукм қайта кўриб чиқилишидан умид қилган — «Мен бу воқеада ақл ва одамгарчилик бари бир енгади деб умид қилганимни яширмайман».

«Бунинг устига от майдони ва Тарих музейи бўйича қабул қилинган суд қарорлари бекор қилингани маълум. бу қарорни ҳам ИЭМ бўйича чиқарилган принципдай ҳеч бир далили йўқ, қалбаки экспертизалар билан босим остида ва таҳдид билан олинган гувоҳларнинг кўрсатмалари асосида чиқаришган эди», — деди у.

Собиқ премьер-министр Олий суднинг қарори, ундан Ж'энбеков режими ҳам, амалдаги ҳукумат ҳам қўрқаётганини билдирди. Унинг айтишича, 2020 йилнинг октябрь ойида «уни тозалаш бўйича буюртма берилган».

«Шу сабаб менга нисбатан қилинаётган ишларни биргина сабаби шу – қўрқув. […] Мени машинамга тўппончадан ўқ отишди. Бу буюртма ҳамон кучида эканини мен биламан. Мени ҳаётим учун хавфли бўлган турмага қайтиб бўлмас эди» — деб билдирди Исаков.

Исаков яқинда «ҳақиқатни халққа очиқ айтишга» ваъда берди, бироқ ҳозирда ўша вақтда унга ёрдам, ҳозир ҳам ёрдам бераётган қирғизистонликларни оғир аҳволга солиш нияти йўқлигини билдирди.

«Мен энди қирғизистонликларга ўзимни позициямни тушунтириб, ҳамфикр одамларни топишга ҳаракат қиламан. Биз куч ишлатадиган ҳаракатлармиз бора-бора ўлкадаги вазиятни яхши томонга ўзгартира оламиз» — деди у.

Собиқ ҳукумат раҳбарининг фикрича, ҳозир «ҳақиқат» учун Қирғизистонда блогерларни, журналистларни, жамоат арбобларини таъқиб қилишмоқда, бироқ «ҳақиқатни ҳеч ким йўқ қилолмайди».

«Сўнгги уч йилда мен ҳаётдаги кўп нарсаларни ўйлаб, ақлимдан чиқариб ташладим. Қамоқдаги ҳаётни отам замонидан бери келаётган «Ишонма, қўрқма, сўрама!» деган ўзгаришсиз қоидаси бор. Менинг ҳам ҳеч кимдан бир нарса сўрай деган ўйим йўқ» — деб Исаков сўзини тугатди.

Қирғизистоннинг собиқ ҳукумат раҳбари Сапар Исаков турмадан 2020 йилнинг 6 октябрига ўтар кечаси озод қилинган. Ўша вақтда парламент сайловининг натижасидан норози бўлганлар Оқ уйни босиб олиб, кейин турмалардан ва тергов қамоқларидан сиёсатчиларни бўшата бошлашган.

Исаков темир панжара ортидан чиққандан кейин ахлоқ тузатиш маҳкамасига қайтмаган — ЖИДХ Исаковнинг қамоққа қайтиш муддати 13 октябрда тугашини билдирган. У қайтиб келмагани сабаб, унга нисбатан «Озодликдан маҳрум қилиш турида жазо ўташдан қочиш» моддаси билан судгача текширув иши очилган.

26 октябрда Жазони ижро этиш давлат хизматининг (ЖИДХ) матбуот хизмати маълум қилишича, Қирғизистоннинг собиқ премьер-министри Сапар Исаков қамоққа қайтмагани учун халқаро қидирувга берилган.

Сапар Исаков 2019 йили Бишкек ИЭМнинг реконструкциялашдаги коррупцияга айблаб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Кейинчалик Сапар Исаковга Тарих музейини ва Чолпон-Отадаги от майдонини реконструкция қилишда коррупция иши бўйича айбланган. У умумий 18 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

ИЭМ бўйича суд

Олий суднинг суд коллегияси 2 мартда Бишкек ИЭМни модернизация қилишдаги коррупция ишини кўриб чиқиб, адвокатларнинг ишни жонлантириш илтимосини қаноатлантирган эмас.

Бу вақтгача собиқ премьер-министр Сапар Исаковнинг адвокати Нурбек Токтакунов Олий судга ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш илтимоси билан мурожаат қилган. Токтакуновнинг айтишича, давлатга қайси турда зарар келтирилгани аниқ кўрсатилмаган.

«Суднинг аввалги ҳукмларида «Сапар Исаков TBEA компанияси билан тил бириктириб, коррупцияга қўл урган» деб айтилган. [...] Ишда давлат бюджетига зарар келтирилган деб ёзилган эмас», — деб айтган адвокат.

Токтакунов агар ИЭМни модернизациялашда давлатга зарар келтирилса, хитойлик ҳамкорларга насиянинг маълум фоизи тўланмайди деб огоҳлантириш керак эди деб ҳисоблайди. Бироқ давлат «насиянинг устама фоизини камайтирмай тўлаб берамиз» деб билдирган.

«Демак, давлат жабрланган бўла туриб, ҳеч нарса ўғирланмаганини тан олмоқда», — деди у.

Токтакунов Олий суд бу иш бўйича судланганларни оқлаши керак эди деб ҳисоблайди.

ИЭМдаги авария

Бишкек ИЭМдаги авария бўйича жиноий иш 2018-йили январнинг охирида, иссиқлик марказидаги портлашдан кейин қўзғалган. Натижада шаҳар яшовчиларининг уйларида ҳарорат пасайиб, иссиқ сув бериш тўхтаган. Авариягача ИЭМ 386 миллион доллар насия ҳисобидан модернизацияланган эди.

2019 йили суд собиқ премьер-министр Сапар Исаков билан «Миллий энергохолдинг»нинг собиқ раҳбари Айбек Калиевни 15 йилга озодликдан маҳрум қилган. Кейин Калиевнинг жазо муддати бир йилга қисқарган. «Электр станциялары» давлат компаниясининг директори Салайдин Авазовга 11 йил берилган.

Айбловчи томон қамоққа олиниши талаб қилинмаган ягона фигурант собиқ энергетика вазири Осмонбек Артикбаев эди. У собиқ президент Алмазбек Атамбаевга қарши кўрсатма берган. Артикбаев айбдор деб топилиб, 5 млн сом жарима солинган ва 3 йил муддатга давлат органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

Собиқ молия вазири Олга Лаврова ҳам айбдор деб топилиб, 3 млн сом жарима солинган.

Айбловчи томон давлат «Электр Станциялар»нинг собиқ раҳбари Жолдошбек Назаров ва ИЭМни янгилаш бўйича бошқарув гуруҳининг собиқ ижрочи директори Темирлан Бримкулов ҳам ИЭМни янгилаш иши бўйича 11 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўраган. Суд уларни айбдор деб топиб, 2,5 йилга ҳукм қилган. Улар жазо муддатини ТИЗОда ўтказгани сабаб суд залидан бўшатилган.