«Яланғоч суратингни қаиндошларингга жўнтаман». Ўшда аёлдан пул таъма қилган киши қўлга олинди

321
Қўлга олинган гумондор. Сурат: Ўш ШИИБининг матбуот хизмати

Ўш шаҳрида «яланғоч суратингни қариндошларингга юбораман» деб 26 ёшдаги аёлдан пул талаб қилган киши қўлга олинди. Ўш ШИИБи билдиришича, гумондор аёлни «ўлдираман» деб қўрқитиб ечинтириб, суратга олган.

Воқеа ўтган йилнинг октябрь ойида бўлган. Гумондор жабрланувчини «охирги марта бир учрашайлик» деб чақириб, машинага ўтиргандан кейин пичоқ тақаб қўрқитиб, меҳмонхонага олиб борган.

«Жабрланувчини куч билан ечинтириб, яланғоч ҳолатга суратга олган. Кейин «энди менга тез орада 50 минг сом пул топиб берасан, акс ҳолда суратни ота-онангга, яқинларингга юбораман, интернетга жойлайман» деб пул талаб қилган», — деб билдиришди Ўш ШИИБидан.

Жабрланувчи Ўш шаҳар милициясига ариза билан 26 февралда мурожаат қилган. Мазкур факт «Қўрқитиб пул талаб қилиш» моддаси билан рўйхатга олиниб, тергов амаллари давом этмоқда.

18 февралда Ўш вилоятининг Аравон туманида вояга етмаганни зўрлаш факти бўйича хулоса бериш учун «пул» талаб қилган суд-тиббий экспертиза бўлимининг ходими ушланган.

Туман милициясига мурожаат қилган турғун бу ходим ундан хулоса учун 1 100 сом олиб, яна қўшимча 3 000 сом пул талаб қилаётганидан шикоят қилган.

Мазкур факт «Ноқонуний ҳақ талаб қилиш» моддаси билан қайд этилиб, судгача текширув ишлари бошланган.