Ўш шаҳрининг биринчи вице-мэри бўлиб Замир Юсупов тайиланди

262
Замир Юсупов. Сурат: Ўш мэриясининг матбуот хизмати

Ўш шаҳрининг биринчи вице-мэри Жилдизбек Турганбаев 2-мартда ишдан бўшатилди. Бу ҳақда «Клооп»га мэриянинг матбуот котиби Азамат Абсаттаров билдирди. Бироқ Абсаттаров Турганбаевни ишдан бўшатилиш сабабини очиқламади.

Шу куни Турганбаевнинг ўрнига Ўш шаҳрининг биринчи вице-мэри этиб Замир Юсупов тайинланди. Тегишли буйруққа мэр Таалайбек Сарибашов қўл қўйди.

«Юсупов 35 ёшда. У олдин ў шаҳар мэриясининг ташқи алоқалар ва аналитика бошқармасининг етакчиси бўлиб ишлаган. Олий маълумотли. Қирғиз-рус (Славян) университетининг халқаро муносабатлар факультетини ва Ўш технология университетини тугатган», — деб билдирди Абасаттаров.

Замир Юсупов — Ўш вилоятининг собиқ раҳбари Байиш Юсуповнинг ўғли. Шунингдек у «Биримдик» партиясининг Ўшдаги штабини бошқарган.

Бундан ташқари, Юсуповнинг номи ўтган йилнинг 12-апрелида бўладиган маҳаллий кенгашга сайлов бўлиши олдидан бир неча марта тилга олинган. У «Биримдик»дан номзод бўлган. Бироқ сайлов COVID-19 касаллиги сабаб жилдирилган.

«Азаттык» нашри  «Биримдик» партияси фақат ўз тарафдорларига ун тарқатаётгани ҳақида мақола эълон қилган. Бу ҳақда нашрга тарқатилаётган ун давлатнинг моддий захира фондидан ажратилганини маълум қилишган. Бироқ Замир Юсупов бу маълумотни инкор қилиб, партиянинг номидан озиқ-овқат тарқатилмаганини айтган.