Қирғизистондан нефть ва нефть маҳсулотларини Евросиё иқтисодий иттифоқининг божхона ҳудудидан олиб чиқишга (экспорт қилиш) вақтинча тақиқланди. Тегишли қарорга премьер-министр Улукбек Марипов қўл қўйганини ҳукуматнинг матбуот хизмати билдирди.
Ҳукумат бу қарор нефть ва нефть маҳсулотларига бўлгани нархни ички бозорда барқарорлаштириш мақсадида қабул қилинганини тушунтирди. Чеклов ички бозор тўлдирилгунча ёки Евросиё иқтисодий иттифоқининг нефть ва нефть маҳсулотларининг умумий бозорлари тузилгунча кучида бўлади.
Ҳукуматнинг матбуот хизмати бу тақиқ транспорт воситаларини ёқилғи қуйиш бакларидаги ҳамда ҳажми 20 литрдан ошмаган бошқа идишдаги нефть маҳсулотларига тегишли эмаслигини таъкидлади.
Божхона хизмати, финпол, МХДҚга қарашли чегара хизмати, Транспорт вазирлиги мазкур тақиқ бажарилишига йўналтирилган зарур чораларни кўриши керак.
«Нефть ва нефть маҳсулотларини улгуржи ва чакана нархларини ўсиши барча давлатларда, унинг ичида Қирғизистон билан чегарадош давлатларда ҳам кузатилмоқда», — деб таъкидлади ҳукуматнинг матбуот хизмати.
Қирғизистон нефтетрейдерлар ассоциациясининг (ҚНА) ижрочи директори Канат Эшатов 1 мартдаги матбуот анжуманида шу йилнинг март ойида бензиннинг нархи 8 сомгача қимматлаши мумкинлигини билдирган.
Ёқилғи мойловчи воситаларнинг нархи нима учун кўтарилмоқда?
Эшатовнинг айтишича, 2021 йил бошидан бери Россиянинг нефть ишловчи заводларида бензин ва дизель ёқилғини улгуржи сотишда қўйилган нарх қимматлаган. Аниқроғи, 1 литр бензиннинг баҳоси 67%га ёки 14 сомга, дизель эса 31%га ёки 8 сомга қимматлаган.
«Бундан ташқари, 2021 йил бошидан бери Қозоғистон Қирғизистонга нефть маҳсулотларини экспорт қилишни бир томонлама тўхтатган. 2020 йилнинг май ойидан бери нефть маҳсулотларининг экспортига рухсат берилган. Бунинг устига Қозоғистоннинг ўзида ҳозир дизель ёқилғисининг танқислиги юзага келиб, унинг нархи қимматлагани сезилмоқда. Натижада бизда ҳам дизелнинг баҳоси 5 сомга қимматлаган», — деди Эшатов.
Эшатов ёқилғи моддасининг нархи сом девальвациясига учрагани сабаб кўтарилаётганини таъкидлаган — 1 литр 6-7 сомга кўтарилган.
Кирғизистоннинг айрим ҳудудларида ёқилғи моддасининг етишмовчилиги кузатилмоқда. Баткен вилоятининг Исфана шаҳрининг яшовчилари айтишича, ҳозир мазкур ҳудудда бензиннинг нархи 50 сомгача етган. Кўпчилик ёқилғи қуйиш шохобчаларида ёқилғи йўқлиги сабаб узун навбат кутишлар пайдо бўлган.