Президент Садир Жапаров 2-мартда давлат сафари билан Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрига келди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати билдирди. Бу сафар Жапаров билан борган делегациянинг таркибида турли мансабдаги 12 амалдор бор — Москвага бўлган сафардан бироз озроқ.
Маълумотга кўра, Нур-Султон халқаро аэропортида Жапаров бошчилигидаги делегацияни Қозоғистоннинг вице-премьер-министр — ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, энергетика вазири Нурлан Ногаев ва Нур-Султоннинг ҳокими Алтай Кульгинов кутиб олган.
Давлат раҳбари Қозоғистонга бўлган иш сафари давомида давлат раҳбари Касим-Жомарт Токаев, тўнғич президенти Нурсултон Назарбоев ва бошқа амалдорлар билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорликнинг ижобий йўналишларини муҳокама қилишлари айтилмоқда.
Шунингдек, матбуот хизматининг маълумотига кўра, Қозоғистоннинг тадбиркорлар муҳити вакиллари билан ҳам учрашуви режалаштирилган.
Бу Садир Жапаровнинг президентлик хизматига келгандан кейинги чет ўлкага бўлган иккинчи сафари. Бироз аввал у Москва шаҳрига борган.