Молия полициясининг Бишкек шаҳар бошқармасининг етакчиси коррупцияга гумон қилиниб ушланди. Бу ҳақда МХДҚнинг матбуот хизмати билдирди.
Тергов версияси бўйича, қўлга олинган одам ва финполнинг бошқа ходимлари Қирғизистондан «йирик миқдордаги пулларни» қонунийлаштириб, сўнгра чиқариб кетиш бўйича коррупция схемаларини уюштирганлар билан тил бириктириб олишган.
«2020 йилнинг март ойидан октябрь ойигача бўлган муддатда олиб борилган ноқонуний фаолиятнинг натижасида Қирғизистондан 59,5 млрд сом чиқариб кетилган. Солиқдан қочиш турида давлатга келтирилган зарар дастлабки ҳисоб бўйича 500 млн сомдан ортиши мумкин», — деб таъкидлади МХДҚ.
Шунингдек, миллий хавфсизлик қўмитаси финполнинг мансабдор шахслари қонунбузарликларни эътиборсиз қолдиргани учун пулни қонунийлаштиришни уюштирувчиларидан 180 млн сом пора олганини аниқлаган.
Қўлга олинган финполнинг бўлим раҳбари «Коррупция» моддаси билан айблаб, 1 мартда МХДҚнинг ТИЗОсини вақтинча сақлаш жойига киритилди. МХДҚ коррупция схемасининг бошқа иштирокчиларини қидирмоқда. Ҳибсга олинган ходимнинг номи айтилмаган.