«Москвадаги дўстим берган». Депутат Маматалиев 26,5 минг долларлик қўл соатни қаердан олганини айтди

265

26 февралда Sputnik нашрининг журналистлари парламентнинг айрим депутатларининг қўл соатларини тахминий нархи ҳақида материал чиқаришди. Энг қиммат соат халқ вакили Марлен Маматалиевга тегишли экан — баҳоси 26,5 минг доллар.

Эртаси куни 27 февралда Маматалиев ўзининг фейсбук саҳифасига пост ёзиб, соатни қаердан олганини тушунтирган. Унинг айтишича, бу қўл соатини унга «Москвадаги дўсти» совға қилган.

 

Нашумевшие мои часы... Я даже не знаю теперь, носить их или нет... Вчерашний материал одного из СМИ я оценил, как очень...

Опубликовано Марленом Абдырахманович Маматалиевым Суббота, 27 февраля 2021 г.

Депутат соатни оригинал ёки қалбаки эканини билмаслигини, «совға қилинган йилқининг тишини очиб қарамайди» дегандай совғанинг нархини сўрамаганини таъкидлаган.

«Иккинчидан, мен ўзим 26 500 долларга бундай аксессуар сотиб олмас эдим. Бир хонали уйни қўлимга тақиб юролмайман. Мен шоҳона ҳаётнинг ортидан қувмайман», — деб ёзган Маматалиев.

Марлен Маматалиев ким?

Марлен Маматалиев — 2018 йилдан бери «Республика — Ата-Журт» фракциясининг депутати. Бунга қадар у уч йил Ижтимоий фондда, кейин Иқтисод вазирлигида ишлаган.

Бундан ташқари, у икки марта ҳукумат аппаратида ишлаган. Биринчи марта 2009 йилдан 2010 йилгача ишлаган, кейинчалик 2012 йилнинг январь ойидан сентябрь ойигача ишлаган.

2020 йилдаги парламент сайловига у Жогорку Кенешга Матраимовларнинг кланига алоқаси бор деб ҳисобланган «Мекеним Кыргызстан» партияси билан қатнашган. Бироқ Маматалиевнинг айтишича, у октябрь ойидаги воқеалардан ва сайловнинг натижаси чиқарилгандан кейин 2020 йил октябрнинг охирида партиядан чиқиб кетган.

Яқинда у партиядан кетгани учун ижтимоий тармоқларда танқидга учраганидан шикоят қилган. Ҳозирда сиёсатчи — «Ынтымак» партиясининг лидери. Мазкур партия 11 апрелда Бишкек шаҳар кенгашининг сайловига қатнашишни режалаштирмоқда.