Охирги суткада коронавирус юқтиран 52 бемор соғайиб, бир бемор вафот этди

248

Республика штабидан 2-мартда 59 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилганини маълум қилишди. Соғайганларнинг энг кўпи Чуй вилоятидан — 23, Бишкек шаҳрида — 17, Иссиқкўл вилоятида — 5, Ўш шаҳрида — 1, Ўш вилояти — 7, Норин вилояти — 1, Баткен вилоятида — 5 бемор соғайди.

Бу билан ўлка бўйича 83 269 бемор касалликни енгди. Шифохоналарда 353 бемор даволанмоқда. Уларнинг орасидан 17 киши ўта оғир аҳволда. Уй шароитида эса 280 киши даволаняпти.

Бир суткада коронавируснинг янги 57 ҳолати рўйхатга олинган. Ҳудудлар бўйича коронавируснинг энг кўп ҳолати Бишкек шаҳрида аниқланди — 24. Чуй вилоятида — 22, Ўш, Талас ва Жалолобод вилоятларида — биттадан, Норин вилоятида — икки, Иссиқкўл вилоятида — ҳолат қайд этилди.

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 86 308га етди. Сўнгги бир суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 3 020.

Бундан ташқари, бир кеча-кундузда Бишкек шаҳрида бир COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Бу билан Қирғизистонда касалликдан 1 467 киши вафот этди.