«Охиригача туришимиз керак». Ўшда Райимбек Матраимовни қўллаш митинги ўтди

243
Сурат: Хамидулло Узаков

Ўш шаҳрининг марказий майдонида 28 февраль куни собиқ божхоначи Райимбек Матраимовни қўллаш ва «Азаттык» радиосига қарши митинг бўлди. Унда Матраимовни бўшатиш, «Азаттык»ни ёпиш ва нодавлат ташкилотларни ёпиш талаби қўйилди.

Митинг соат 12:00лар атрофида бошланиб, 15:00га яқин тугади. Акция иштирокчилар кўпайиб кетди, айримларини маршрутга билан ташишди. Иштирокчиларнинг ҳисобида 15 мингга яқин одам иштирок этган, бироқ журналистлар бир неча минг келганини кузатди.

Тадбирга Райимбек Матраимовнинг туғишганлари депутат Искендер Матраимов, Қорасув туманининг собиқ ҳокими Тилек Матраимов ва «Исмаил Ата» фондининг раҳбари Руслан Матраимов, ҳамда Матраимовнинг вакил ўғли Мунарбек Сайпидинов қатнашди. Туғишганлар митингни уюштириш ва унинг боришини назорат қилишди.

Руслан Матраимов

Шунингдек, Матраимовни қўллаб акцияга депутатлар Мирлан Бакиров, Таабалди Тиллаев ва Бактибек Райимкулов келди. Бу депутатларнинг ҳаммаси натижаси бекор қилинган парламент сайловида овоз сотиб олишда айбланган «Мекеним Кыргызстан» партиясидан номзод бўлишган. Партия Матраимовларга қарашли дейилган. Мазкур партиядан собиқ божхоначининг акаси Искендер ва бошқа тарафдорлари ҳам номзод бўлишган.

Таабалди Тиллаев, Бактибек Райимкулов, Мирлан Бакиров ва Искендер Матраимов

Акцияга Матраимовларнинг оиласига тегишли EREM спорт клубининг етакчиси Шайлообек Атазов ҳам қатнашди. У олдин Матраимовни қўллаш бўйича Бишкекда митинг уюштирган.

*Шайлообек Атазов собиқ спортсмен, кикбоксинг бўйича жаҳон чемпиони, Ўш шаҳар кенгашининг собиқ депутати. Қирғизистондаги энг таъсирли Матраимовларнинг оиласини яқини деб айтилади. У Матраимовларга тегишли бўлган «Мекеним Кыргызстан» партиясидан депутатликка номзод бўлган.

Митингда тамада Аман Ибраев модератор бўлди. Тадбир бошланаётганда Райимбек Матраимов ҳақидаги фикрларини айтди. Унинг айтишича, «контрабанда схемаси билан бўлса ҳам Матраимов товарларни арзон олиб келган».

«Қорасув бозори нима бўлди? Дордой нима бўлаётганини биляпсизларми? Мана қишки товарлар келмай қолди деб кўплаган савдо-сотиқда юрган инсонлар ҳозир қаерда ўтирибди. Бу одам шундай сўзлашиш йўлини билган экан, майли контрабанда схемаси, мана шуларни тилини топиб, бу ерга олиб келиб, арзонлатиб доим шу одамларнинг ташаббуси билан Қирғизистонда арзончилик бўларди. Олдин шу одамнинг ёрдами билан 300-400 камаз товар билан келган бўлса, ҳозир 4 камаз келади деди», — деди Ибраев.

*Ибраев ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида аввал ҳам Матраимовни қўллаб келган. Бугунги митинг митинг ҳақида ҳам инстаграм саҳифасига олдиндан берган. Жамоатчиликда Матраимовларнинг тадбирларини доим шу тамада олиб боргани айтилади.

Матраимовга қарашли «Мекеним Кыргызстан» партиясининг раиси, депутат Мирлан Бакиров йиғилганларга мурожаат қилиб, Қирғизистондан чиқарилган 700 млн долларга сабаб тузилган депутатлар комиссияси Райимбек Матраимовни бу пулларга «етти тийин ҳам алоқаси йўқлигини» аниқлаб чиқди деди.

«Ҳурматли митинг иштирокчилари! Биз ҳуқуқий давлатда яшаймиз. Мустақил Қирғизистон халқи ва юрист Канатбек Азиз айтганидай, қирғиз халқи бу ўз овозини, ўз фикрини айтишга Бош қонун бўйича ҳақли […] Депутатлар комиссияси тузилиб, Райимбек Матраимовнинг иши бўйича 700 млн долларни текшириш бошланиб, етти тийинига ҳам алоқаси йўқлигини аниқлаб чиқишди, ҳурматли одамлар. Бу ерда давлатнинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари, фискал органлари қатнашди»? — деди Бакиров.

*Бакиров Исламбек Матраимовнинг яқин дўсти ҳисобланади. 4 октябрда ўтган парламент сайловида у Матраимовларга тегишли «Мекеним Кыргызстан» партиясини бошқаради. У олдин Жогорку Кенеш раиси бўлиб, парламент сайловидан кейинги тартибсизликлардан сўнг ишдан кетган.

Акцияни бошидан охиригача ижтимоий тармоқларда Матраимовнинг тарафдорлари, аввал президент Садир Жапаровни қўллаб юрган, унинг блогери деб атаган Илимбек Исраилов ҳам юрди. У саҳнага чиқиб сўзлаётганда «Азаттык» ва «Клооп»нинг журналистларини бармоғи билан кўрсатиб, журналистларга огоҳлантириш бераётганини айтди.

«Яхши гапириб, яхши монтаж қилиш ҳаммани қўлидан келади. Эй «Клооп», «Азаттык» 3чи марта огоҳлантираман. Халқни кўрдингизми? Қирғизистон без Азаттык, Кыргызстан без НПО», — деб бақирди у.

*Исраилов инстаграм саҳифасида ҳозирги вақтда «Азаттык»қа қарши билдирувларни эълон қилиб келган. У Бишкекда ўтган Феминаледа қўлига қамчи кўтариб олиб, провокацияда айбланган. Шу сабаб феминистик кўргазма тўхтаган.

Матраимовнинг яна бир тарафдори, юрист Канатбек Азиз митингчиларни Райимбек Матраимов бўшатилгунча «охиригача туришга чақирди».

«Қирғизистон келажаги учун сизлар халқ доимо, бояги «даканса» деган сўз мода бўлиб қолди ҳозир, охиригача туришимиз керак. Ўзингиз биласизлар. Биз бугун керак бўлса, бу томонда оддий халқ, интеллигенция барча тушунди. Аҳволни, замонни ҳам қаранглар. Бугун эртами-кечми Райимбек Матраимов чиқади», — деди Азиз.

*«Клооп», «Азаттык» ва OCCRPнинг журналистлари 2019 йили ўлкадан чиқариб кетилган 700 млн доллар ҳақидаги суриштирувнинг сериясини эълон қилишган. Суриштирувда Қирғизистоннинг божхона хизматини собиқ раисининг ўринбосари Райимбек Матраимовнинг номи тилга олинган. Шундан сўнг Матраимовларнинг оиласи «Клооп», «Азаттык», 24.kg ва «Азаттык»нинг журналисти Али Токтакунов устидан Свердлов туман судига даъво аризасини ёзган. Улар контрабанда ҳақидаги суриштирувда ўзлари ҳақидаги бир қанча матнларни олиб ташлашни талаб қилишган. Оила адвокатларининг айтишича, журналистлар Матраимовларни «номуси ва обрўсига путур» етказган. Суд текширувлари охирига етмаган. Канатбек Азиз судда Матраимовларнинг манфаатини ҳимоя ҳимоя қилади.

Митингчилар қўлларига турли чақириқлар ёзилган транспарантларни кўтариб олишган. Уларга қуйидаги талаблар ёзилган: «Биз фейк эмасмиз», «Адолатли қарор талаб қиламиз», «Стоп ЛГБТ», «Алай эми Райимбек Матраимов билан», «Халқ ўғлига озодлик», «Азаттык ҳақиқатни айт, «Сапар Исаков ИEМ, тарих музейи, Дача СУга жавоб берсин», «Райимбек Исмаиловичга озодлик», «Савай эли Райимбек Исмаилович билан».

Транспартантларнинг деярли барчаси бир бир стилда бир хил рангда эканини кўриш мумкин.

Божхонадаги коррупция ва Райимбек Матраимов

Собиқ божхоначи Райимбек Матраимов МХДҚ томонидан 18 февралда қўлга олиниб, Бишкекнинг Биринчи май туман суди уни икки ойга қамаш қарорини қабул қилган. Матраимов «Жиноий даромадларини қонунийлаштиришда» айбланмоқда.

11 февралда, у «Коррупция» моддаси билан айбдор деб топилган — суд унга 260 минг сом миқдорида жарима солиб, озод қилган. Шунингдек, суд унинг кўчмас мулкларини ва банкдаги ҳисобларини қамоқдан чиқарган.

Божхонадаги контрабанда ва коррупция бўйича бир қанча суриштирувларнинг фигуранти бўлган Матраимов бўшатилгандан кейин ҳукмдан норози бўлган фуқаровий жамият 14 февралда Бишкекда тинчлик юришига чиққан.

Улар «Матраимовнинг қамалишини, адолат ўрнашини ва ҳукумат халққа қайтарилишини» талаб қилган.

Юришдан сўнг Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси агар чет ўлкада собиқ божхоначини мулклари топилса, тергов давом этишини айтган.

Журналистик суриштирув

Райимбек Матраимов — «Клооп», «Азаттык» ва OCCRPнинг Қирғизистондан чиқарилган 700 млн доллардан ортиқ маблағ ҳақидаги журналистик суриштирувининг асосий фигурантларидан бири.

Қирғизистонда кўп йиллар давомида республика ҳудудидан контрабанда ташиб ўтишга йўл берган коррупция схемаси ишлаб келган. Бу ишларнинг бошида собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан бирга суратга тушган ва собиқ президент Жээнбековнинг қасамёд маросимига қатнашган бизнесмен Хабибулла Абдукадир турган.

Суриштирувда журналистлар бу контрабанда схемаси борлигига далил келтиришган, манбаларнинг бири Айэркен Саймаити бу қандай ишлашини айтиб берган.

Шунингдек божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов божхонадаги коррупцияни яширганини, бу ўз навбатида яширин бизнес фаолиятини таъминлаганини билдирган.

Саймаити журналистларга ҳужжатларни топшириб, шахсан ўзининг ёрдами билан Қирғизистондан 700 млн доллардан ортиқ пул чиқариб кетилганини айтган. Кейин финпол бу маълумотни тасдиқлаб, бу суммани млрддан ошади деб билдирган. Саймаити суриштирув чиққандан кейин 2019 йилнинг ноябрь ойида Истанбулдаги кафеларнинг бирида ўлдирилган.

Қирғизистонда ҳукумат алмашгандан кейин МХДҚ Матраимовни ўтган йилнинг 20 октябрда ушлаган. Махсус хизматнинг маълумотига кўра, Матраимов ва бошқа хизмат ходимлари 2016 йилдан бери давлат божхона тизимида коррупция схемасини тузиб ишлаб келишган.

Бироқ шу куни Матраимов уйига чиқарилгани маълум бўлган. МХДҚ собиқ божхоначи тергов билан шартнома тузиб, 2020 йилнинг охиригача давлат ғазнасига 2 млрд сом тўлаб беришни ваъда қилганини билдирган.

24 декабрда МХДҚнинг раҳбари Камчибек Ташиев Райимбек Матраимов давлатга 2 млрд сом зарарни тўлиқ тўлаб берганини билдирган. Бу сумманинг кўпини аниқроғи, 1,4 млрд сомни Матраимов Молия вазирлигининг махсус ҳисобига ўтказган, қолганини савдо маркази ва 9 уй турида берган.

АҚШ Матраимов ва унинг турмуш ўртоғи Аманда Тургуновани «Магнитский рўйхати»га киритган. АҚШ давлат департаменти ва Молия вазирлиги буни Матраимовнинг коррупция схемаларга аралашгани ва Қирғизистондан камида 700 млн АҚШ долларини олиб чиқиб кетиш схемасига бевосита қатнашгани билан тушунтирган. Кўп ўтмай Тургунова фамилиясини Сулаймановага ўзгартирган.

*Магнисткий рўйхати —жиноятчилар ва коррупционерлар киргизилган санкция рўйхати. У солиқларни ноқонуний қайтариш орқали бюджет маблағларини ўғирлаш ҳақида айтиб бергандан кейин қўлга олиниб ҳамда вафот этган россиялик аудитор Сергей Магнитскийнинг номи билан аталган.