Ўш: Матраимовни қўллаш митингида журналистларга провакация қилишга ҳаракат қилишди

299
Журналистларга нисбатан провокацион ҳаракат вақти

Собиқ божхоначи Райимбек Матраимовни қўллаш ва «Азаттык» радиоси билан нодавлат ташкилотларга қарши ўтган митингда «Азаттык» ва «Клооп»нинг журналистларига провокацион ҳаракатлар интилишди.

Бироқ митинг митинг бошланаётганда депутат Искендер Матраимов келиб «эҳтиёт бўлинглар, сизлар журналистсизлар, сизларни болалар қўриқлайди» деб айтган эди.

Саҳнада Матраимовнинг тарафдори, блогер Илимбек Исраилов митингни ёритаётган журналистларни бармоғи билан кўрсатиб, «буларга огоҳлантириш берганман» деб айтди. Кейин журналистларнинг ёнига тез-тез келиб тасвирга олиб кетишди.

Кейин митингни олиб борган Аман Ибраев саҳнадан «Азаттык» радиосини «аферист» деб айблади.

«Митинг бўляпти деб бошида келган 50 кишини суратини киритиб қўйибди. Мана шулар аферистлар. Бу ердаги халқнинг сони қанча биласизларми? 15 мингдан ортиқ. Демак шундай аферист бўлган «Азаттык» Қирғизистондан чиқиб кетсин!» — деди Ибраев.

Кўп ўтмай митингчиларнинг бири «Азаттык»нинг мухбири Дастан Умўтбай ўғлининг қўлидан тортиб, «Сенми «Азаттык», бери кел!» деб қўрқитишга ҳаракат қилди. Шундан сўнг журналистларни номаълум кишилар қуршаб, провокацион чақириқлар айтилди.

«Қувишни шу ердан бошлаш керак. Қувиб чиқамиз ҳозир буларни. «Азаттык» кетсин! Буларни халқ ўзи чиқарамиз деяпти», — деди митинчиларнинг бири.

Провокация бошланган вақтда Матраимовнинг вакил боласи Мунарбек Сайпидинов келиб, журналистларни одамларнинг қуршовидан бошқа томонга олиб ўтди.

«Юринглар бу томонга. Тегманглар буларга! Шу ерда туринглар [журналистлар], мени ёнимдан жилманглар. ўзим жавоб бераман сизларга. халқ шундай ёмон», — деди Сайпидинов.

Бироқ журналистлар майдоннинг бошқа томонига олиб ўтилгандан кейин ҳам номаълум кишиларнинг бири «Клооп»нинг мухбири Хамидулло Узаковнинг телефонини тортиб олишга ҳаракат қилган. Ундан бошқаси эса журналистлар томонга тупурди. Шунингдек номаълум аёл «Клооп»нинг бошқа журналистига ҳужум қилишга ҳаракат қилди.

Кейин икки милиционер келиб «журналистларга тегманглар» деб айтиб, оломон ичидан чиқиб кетишга ёрдам беришди. Бироқ Ўш ШИИБининг матбуот хизмати митинг вақтида қонун бузарликлар бўлмади деб хабар қилди.

«28 февралда Ўш шаҳрининг марказий майдонидаги Райимбек Матраимов тарафдорларининг уни қўллаш митинги тугади. Митингда иштирокчилар томонидан бирор бир тартиб, қонунбузарлик фактлари рўйхатга олинмади. Ўш шаҳри ижтимоий-сиёсий вазият барқарор», — деб билдиришди шаҳар милициясидан.