Садир Жапаров: Қумтўрни ким текширса ҳам фарқи йўқ, натижа билан келса бўлди

Президент Садир Жапаров «Кумтўр»ни текшириш бўйича давлат комиссияси раҳбарлигига депутат Акилбек Жапаровни тайинланиши бўйича танқидларга жавоб берди.

«Қумтўрни Акилбек Жапаров текширар экан. Қашқирга қўйни топширибсизлар» деб танқид қилган билдирувлар кўп кела бошлади. Ҳурматли қирғизистонликлар! Хитой реформатори Ден Сяопин «Қора мушукми, оқ мушукми, сичқон олса бўлди», — деб айтган.

Худди шундай, ким текширса ҳам фарқи йўқ. Қирғизистонга фойдали натижа билан келса бўлди. Назорат кучли бўлади», — деб ёзди президент инстаграм саҳифасида.

17 февралда Жогорку Кенешнинг депутатлари «Кумтөр» олтин конини ишлатган компаниянинг фаолиятини текшириш бўйича комиссия тузишган. Буни «Республика–Ата Журт» фракцияси таклиф қилган.

Мазкур фракция лидери Жиргалбек Турускуловнинг айтишича, 2012-2013 йиллари ишлаган депутатлик ва давлат комиссияларни «Кумтўр» бўйича чиқарган қарорларига қарамай, жамиятда олтин конини ишлатиш бўйича саволлар ҳамон кўп.

Бу икки комиссия 2010 йили собиқ президент Курманбек Бакиев қулатилгандан кейин тузилган. Улар 2009 йили Бакиев даврида тузилган битим «ўлка манфаатларига тўлиқ жавоб бермайди» деган қарор чиқариб, буни қайта кўриб чиқишни таклиф қилган.

Centerra Gold Inc. Олтин қазиш компанияси билан Қирғизистон ҳукумати ўртасидаги узоқ давом этган сўзлашувлардан кейин 2017 йили Стратегик шартномани имзолаган.

Таъкидлаб ўтувчи ҳолат, «Кумтўр»нинг фаолиятини текширган депутатлар комиссиясини 2012 йили амалдаги президент Садир Жапаров бошқарган.