Сапар Исаков: Ҳаётим учун хавф туғилгани учун хорижга чиқиб кетишга мажбур бўлганман

280
Сурат: Сапар Исаковнинг фейсбук саҳифасидан олинди

Собиқ премьер-министр Сапар Исаков чет ўлкага ўзининг оиласини хавфсизлигини ўйлаб чиқиб кетганини билдирди. Шунингдек, у фейсбук саҳифаси орқали президент Садир Жапаровга мурожаат қилди.

Мурожаатда Исаков ўзига нисбатан аввалги ҳукумат томонидан «сиёсий таъқиб» бўлганини таъкидлаб, «далилсиз қамалдим» деб айтди. Бундан ташқари, собиқ премьер-министр суд жараёнлари очиқ ўтишини талаб қилди.

«Ҳозиргача бойликларимни ёки чет ўлкадаги банк ҳисобларидан бир тийин ёки бирор ярим пора берганини исботлай олишмаган. Бу менинг ҳалоллигим белгиси ва сиёсий таъқиб эканидан хабар беради. Бироқ ҳозир ҳам номаълум сабаблар билан суд мажлислари жилмоқда», — деб ёзган Исаков.

Шунингдек Исаков адолатли суд текшируви натижасида унга нисбатан қўйилган айблар бекор қилинади деб ишонади. «Ўша вақтдаги ҳақиқий коррупционерлар, ИEМнинг авариясига айбдор бўлганлар очиққа чиқади» деган у.

У ижтимоий тармоқлардаги ўзига нисбатан «тоза бўлмагани учун қочиб кетди» деб айтилган фикрларга «ҳаётим хавф остида бўлгани учун чет ўлкага чиқиб кетишга мажбур бўлдим» деб жавоб берган. Бироқ Исаков қайси давлатда эканини айтмаган.

«Мени «қочиб кетди, тоза бўлса қочмасди» деган турли қоралашлар бўлмоқда. 9 октябрь куни ҳаётим учун хавф бўлиб, менинг машинамга ўқ отилгани маълум. Яқин орада адолат ўрнаб, албатта Қирғизистонга қайтиб келаман деб тўлиқ ишонаман», — деган у.

*2020 йилнинг 9 октябрида [парламент сайловидан норози бўлган митингдан кейин] собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва Сапар Исаков машиналарига ўқ отилганини маълум қилишган. Атамбаев буни «махсус режалаштирилган ҳужум» деб сифатлаган.

Сапар Исаков бунга қадар ҳам «эртами кеч ҳақиқат ўрнайди» деб мурожаат билан чиққан. У бундай билдирувни ЖЎДХ томонидан қидирувга берилгандан тўрт ой ўтиб, фейсбук саҳифасига ёзган. Шунингдек, бу постида локация қатори Россиянинг Москва шаҳрини кўрсатган. Бироқ Исаков ўзи аниқ қаерда эканини ёзмаган.

Бундан ташқари, собиқ премьер божхона хизматининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовни ишдан «ўғри» бўлгани учун бўшатганини таъкидлаган.

«Раимбек Матраимовнинг ўғри эканини 2017 йили аниқлаб, ишдан олганман. Ҳозир ўғрилиги аниқланиб, қамоққа олинди, вазият, вақт ҳаммасини ўз ўрнига қўяди», — деган у.

*Райимбек Матраимов — «Клооп», «Азаттык» ва OCCRPнинг Қирғизистондан чиқарилган 700 млн доллардан ортиқ маблағ ҳақидаги журналистик суриштирувининг асосий фигурантларидан бири.

Сапар Исаков — Бишкек ИEМни реконструкциялашдаги коррупция бўйича 2019 йили айбдор деб топилиб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Кейинчалик Исаковга Тарих музейини ва Чолпон-Отадаги от майдонини янгилаш ишларида коррупцияга алоқаси бор деб айбланиб, суд уни 18 йилга озодликдан маҳрум қилган. У 2017 йилнинг август ойидан 2018 йилнинг апрель ойигача премьер-министр бўлган.

Исаков ўтган йили 6 октябрга ўтар кечаси қамоқдан бўшатилган. Шу кунлари парламент сайловидан норози бўлганлар Оқ уйни босиб олгандан кейин қамоқдаги бир қанча сиёсатчилар чиқарилган.

Шундан сўнг сиёсатчиларнинг айримлари ахлоқ тузатиш муассасаларига қайтарилган эди. Бироқ Исаков сақланган қамоққа қайтмаган. У Молдовановка қишлоғидаги №27 колонияда бўлган. Ўтган йилнинг 26 октябрида Жазони ижро этиш давлат хизмати Исаковни халқаро қидирувга берган.

Исаков бунга қадар Франциядан бошпана сўрагани маълум қилинган. Бироқ унинг оқловчиси Замир Жоошев бошпана ҳақида ва мижозининг қаерда экани бўйича хабари йўқлигини айтган.