Қирғизистондаги коронавирус: Охирги суткада 43 кишида COVID-19 аниқланди, вафот этганлар йўқ

Республика штаби ўтган сутка ичида Қирғизистонда 43 кишида коронавирус аниқланганини маълум қилди. Баткен ва Жалолобод вилоятларида касаллик аниқланмаган.

  • Бишкекда — 18;
  • Чуй вилоятида — 11;
  • Иссиқкўл вилоятида — 6;
  • Ўш вилоятида — 4;
  • Норин вилоятида — 2;
  • Талас вилоятида — 2 кишида коронавирус аниқланган.

Штабнинг маълумоти бўйича, пандемия бошлангандан бери ўлкада умумий 86 185 одам коронавирус касаллигига чалинган.

Сўнгги бир кеча-кундузда COVID-19 касаллигидан вафот этганлар йўқ. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда коронавирусдан 1 463 одам ўлган.

Бундан ташқари, штаб бир суткада 66 бемор соғайиб, касалхонадан чиқарилганини маълум қилди. Пандемия бошидан бери ўлкада коронавирусга ёки шифохонадан ташқари пневмонияга чалинган 83 127 бемор соғайган.

Республика штаб таъкидлашича, 27 февралга кўра Қирғизистонда 371 одам касалхонада даволанмоқда, уларнинг орасидан 19 беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда. Бундан ташқари, 285 одам уй шароитида даволаняпти.

Тиббиёт ходимлари орасида коронавирус юқтирган бир ҳолат аниқланди. У Бишкек шаҳрида рўйхатга олинди. Пандемия бошлангандан бери 4 205 ходим COVID-19га чалиниб, улардан 4 176си касалликни енгган.