Қирғизистонда озиқ-овқатниг нархи қимматлашда давом этаверади — Миллий банк

299

Қирғизистоннинг Миллий банки 24 февралда жаҳон озиқ-овқат бозорида нархлар ошаётганини билдирди. Банк Қирғизистонда ҳам яқин орада нархлар кўтарилади деб тахмин қилинмоқда.

Миллий банк халқаро савдо ҳажми пастлаб, жаҳон товар ҳомашё бозорида барқарор бўлмаган ҳолат сақланиб турибди деб тушунтирди.

Бунинг ҳаммаси жаҳон бозоридаги нархларнинг ошишига, шунингдек Қирғизистонда ҳам озиқ-овқатни қимматлашига олиб келмоқда.

«Савдо бўйича ҳамкор давлатларнинг иқтисоди секин-асталик билан тикланиши кутилмоқда, бу республикада иқтисодий фаоллик юқорилашига шароит яратади. Шундан бўлса ҳам, жаҳон товар-ҳомашё бозорида нархларнинг кўтарилиши Қирғизистонда истеъмол моллари нархини яқин вақт оралиғида кўтарилишига шароит яратади», — деб билдиришди Миллий банкдан.

Миллий банк маълумотига таянсак, 2021 йилнинг 12 февралига кўра йиллик инфляция 10,2 фоизни ташкил қилган. Очиқ инфляция кўрсаткичи асосан озиқ-овқат турларида, айниқса ўлкага импорт қилинувчи товарларнинг нархлари ўсиши ҳисобидан шаклланган.

«Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига акцизни режа бўйича ошириш ўтаётган йил давомида нархларнинг умумий даражасига қўшимча ҳисса қўшади», — деб тушунтирди Миллий банк.

Банкнинг тахминига қараганда, ички ва ташқи факторларни ҳисобга олганда йилнинг ярмига кўра, инфляция барқарорлашади. Йилнинг охирига кўра бир хил сонда бўлиши кутилмоқда.

Озиқ-овқатнинг қимматлаши

Озиқ-овқатнинг нархлари ошиши ҳақида Миллий статистика қўмитаси бир неча ойдан бери айтиб келади. Мутахассислар 22 февралда 2021 йилнинг январь ойида 2020 йилнинг январига нисбатан озиқ-овқатларнинг нархи ўртача 18,5 %га қимматлаганини билдиришган.

Маҳсулотларнинг ичида кўпроқ ўсимлик ёғи (54,6%), картошка (46,3%), тухум (35,4%, шакар (33,1%) ва гўшт (27,5%) қимматлаган.

Бундан ташқари, Миллий статқўм қирғизистонликларни 2020 йилнинг сентябрь-январь ойларига кўра реал даромади 5%га камайганини айтган. Реал даромаднинг камайиши — бу озиқ-овқат ва бошқа товарларнинг нархини қимматлашини оқибати.

Озиқ-овқат нархларини қимматлаши ҳақидаги масала муҳокама қилинганига кўп бўлди, бироқ ҳукумат вазиятни яхшилаш учун жиддий чоралар кўрмаган. Фуқароларни қўллашнинг бир усули ҳар якшанба куни ўлка бўйича ўтаётган ярмаркалар. Бундай ярмаркаларда нархлар бозор ва супермарткетларга нисбатан арзон.

Қирғизистондаги иқтисодий инқироз

Қирғизистонда коронавирус пандемияси бошланиб, 2020 йилнинг март ойида фавқулодда ҳолат ва фавқулодда вазият режими жорий қилингандан бошлаб ўлка иқтисоди инқирозга учраган.

2020 йилнинг октябрида бошланган сиёсий инқироз сабаб иқтисодий ҳолат ҳам ночорлаган. Бир вақтнинг ўзида бир қанча давлат ва молия институтлари иқтисодни қўллашга ва COVID-19 билан курашишга йўналтирилган донорлик ёрдамларини тўхтатишган.

Шу билан бирга, октябрь ойидан бери доллар ва евронинг курси кўтарилгани сезилмоқда. Миллий банк бунинг оқибатларини бартараф қилиш учун валюта интервенциясидан фойдаланмоқда. Октябрда сомнинг қийматини сақлаб туриш учун бир кун ичида 42,4 млн рекорд даражада сотилган.

Натижада 2020 йили бюджет танқислиги 29,8 млрд сомни тузган, бюджетнинг 2021 йилдаги танқислиги 7 млрд сом бўлиши кутилмоқда.