Спортчи Акил Кемелов Жогорку Кенешга депутат бўлиб келди

248
Акил Кемелов

Марказий сайлов комиссияси «Республика — Ата-Журт» фракциясининг вакили Акил Кемеловга депутатлик мандатини топширди. У парламентга партиядоши, бир олдин мандатидан воз кечган Максат Сабировнинг ўрнига келди. Сабиров «мандатни ёшларга берганимиз яхши» деб билдирган эди.

Акил Кемелов Қирғизистоннинг қоидасиз кураш бўйича уч марта чемпиони ва спорт устаси. У 2016 йили иссиқкўл вилояти бўйича «Кулатуу эртаймаш WEF» федерациясининг президенти этиб тайинланган. Бундан ташқари, у ўзини жамоат арбоби ва метсенат деб атаб келади. «Ата-Журт» партияси парламентга 2010 йили сайловда биринчи ўринга эга бўлиб, Камчибек Ташиев билан Акматбек Келдибековнинг раҳбарлиги остида келган.

2015 йили «Ата-Журт» парламентга келиш учун «Республика» партияси билан бирлашган. Янги партия иккинчи ўринга чиққан. Бироқ 2019 йили октябрда «Республика — Ата-Журт» партияси парчаланган. «Ата-Журт» партиясининг лидери Камчибек Ташиев «бу ҳамкорлик самарасиз бўлганини» билдирган.

Парламентнинг олтинчи чақирилиши ўлкада ҳукумат алмашишига сабаб бўлган октябрь воқеаларидан кейин «ҳукуматда бўлиқ бўлмасин» деб ўз ваколатларини узайтириб олган.

Қирғизистоннинг Конституциясига кўра, «Жогорку Кенеш пропорционаллик системаси орқали 5 йилга сайланган 120 депутатдан» иборат. Бироқ «Янги чақирилишдаги Жогорку Кенешнинг биринчи йиғинидан сўнг» уларнинг ваколатлари тўхтайди. Ҳозирча янги парламент сайлови куни белгиланган эмас.