Қирғизистондаги коронавирус: Охирги суткада 51 кишида COVID-19 аниқланди, вафот этганлар йўқ

259

Республика штабидан 26 февралда 55 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилганини маълум қилишди. Соғайганларнинг энг кўпи Чуй вилоятида — 20, Бишкек шаҳрида — 14, Иссиқкўл вилоятида — 10, Ўш вилоятида — 4, Норин вилоятида — 3, Баткен ва Талас вилоятларида — иккитадан бемор соғайган.

Ўлка бўйича умумий 83 061 бемор касалликни енгди. Шифохоналарда 368 бемор даволанмоқда. Улардан 20 киши ўта оғир аҳволда. Уй шароитида 313 киши даволаняпти.

Сўнгги бир суткада коронавируснинг янги 51 ҳолати аниқланди. Ҳудудлар бўйича коронавирус энг кўп Чуй вилоятида рўйхатга олинган — 22. Бишкек шаҳрида — 10, Талас ва Баткен вилоятларида — биттадан, Норин вилоятида — ҳолат аниқланди.

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 86 142га етди. Бир кеча-кундузда ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 3 338.

Шунингдек сутка давомида Бишкек шаҳрида ишлаган бир тиббиёт ходимида коронавирус аниқланди. Бир суткада олти ходим соғайди. Бу билан коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 4 204га етди, улардан 4 172 ходим касалликни енгди.

Қирғизистонда COVID-19 юқтириб вафот этган беморлар сони 1463ни ташкил қилди.