Финпол: Бишкекда «БАД» тайёрловчи яширин цех аниқланди

236

Молия полициясининг матбуот хизмати 25-февралда Бишкекда Биологик фаол бирикмаларни (БФБ) тайёрлайдиган яширин цех топилганини маълум қилди.

Муассасанинг маълумотига кўра, цехда «Седана ёғи», «Зайтун ёғи», «Омега 3-6-9» деган маҳсулотлари қўлда тайёрланган.

Факт ЖҚУРга «Ноқонуний тадбиркорлик билан шуғулланиш» моддаси билан рўйхатга олинди. Финпол яширин цехни икки хорижлик фуқаро ташкил қилганини аниқлаган.

«Олинган маҳсулотларни ҳаммасини тегишли экспертизадан ўтказиш учун Дори-дармон департаментига юборилди», — деб билдиришди финполдан.