Ўшда икки ўқувчини пичоқлаган гумондор уй қамоғига чиқди

306
Иллюстратив сурат

Ўш шаҳрида икки мактаб ўқувчиларини пичоқлаб қўлга олинган бола уй қамоғига чиқарилди. Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси 25-февралда маълум қилишича, бу қарорни суд гумондорнинг вояга етмаганини ҳисобга олиб қабул қилган.

Ўш ШИИБининг маълумотига кўра, воқеа Ўш шаҳридаги мактабларнинг бирида 22-февралда бўлган. Шунингдек, жабрланувчилар билан гумондор олдиндан таниш бўлишган ва воқеа бўлган куни фикр келишмовчилик сабаб жанжал чиққан.

«Таҳминан соат 13:00лар атрофида ўқувчилар ўзаро айтишганларидан сўнг гумондор ёнидаги тиғли буюмни жабрланувчиларга сайиб олган. Гумондор 2003-йили туғилган. Жабрланувчилар 11-синф ўқувчилари бўлган. Пичоқ сайиб олган бола воқеа бўлган куни ушланиб, милицияга олиб келинган», — деб билдирди Ўш ШИИБидан.

Мазкур факт бўйича «Бебошлик» моддасининг иккинчи қисми билан тергов амаллари давом этмоқда. Бундан ташқари, тегишли экспертизалар тайинланган. Жабрланувчиларнинг жароҳати енгил бўлгани сабаб тиббий ёрдам кўрсатилгандан кейин уйларига чиқарилган деб қўшимча қилишди милициядан.

«Турмуш» нашри жабрланганларнинг бири Ўш шаҳридаги Панфилов номидаги мактаб-гимназиясида, иккинчиси эса Пушкин номидаги ўрта мактабда ўқиши маълум қилинди. мазкур мактаблар бир-бирига яқин жойлашган. Гумондор эса Калинин мактабида ўқийди.

Панфилов мактабининг раҳбари айтишича, гумондор бола дўстлари билан икки машинада Пушкин мактабига келган. Шундан сўнг тўпланиб сўзлашиб турган болалар билан айтишиб кетиб, икки ўқувчига пичоқ сайиб қочиб кетган.

«Воқеа 2-3 дақиқада бўлди. Ўқувчилар қўрқиб ўқитувчилар ўтирган кабинетга кириб, “бизни пичоқлаб кетишди” дейишди. Дарров тез ёрдам ва милиция чақирдик. Олдин бизни мактабда бирор марта бундай ҳолат бўлмаган», — деган директор.

Ўқувчилар орасидаги келишмовчиликлар

11-февралда Ўш шаҳридаги №7 Нариманномидаги мактабнинг 10-синфини икки ўқувчиси пичоқланиб, касалхонага етказилгани хабар қилинган. Уларнинг бири шифохонада вафот этиб, иккинчи ўқувчи операция қилинган.

Воқеа мазкур мактабнинг яқинидаги «Ареопаг» дўкони ортида бўлган жиноятга гувоҳ бўлган жабрланувчиларнинг синфдошлари милицияга воқеа бўйича айтиб беришган. Унга кўра, улар келаётганда уч нотаниш бола чиқиб, «нимага куляпсизлар?» деб икки болани сўзлашгани чақиришган.

Шундан сўнг нотаниш болалар бир ўқувчига икки марта, иккинчисига бир марта пичоқ сайиб қочиб кетишган. Яралаганган болаларни ва икки гувоҳ қизни милиция ходимлари машинада касалхонага олиб кетган.

Шу куни ўқувчиларни пичоқлаган 16 ёшдаги икки ва 15 ёшли бир йигит қўлга олинган. Биринчи сўроқ вақтида қўлга олинганларнинг бири пичоқ сайган йигит жиноятни тан олган.

Қўлга олинган ўсмирлар Бишкек шаҳрининг Дордой участкасининг яшовчилари экани айтилган, учови ҳам мактабни ташлашган. Милиция ходимлари ўсмирларни вақтинча сақлаш жойига киритишган.