ХХРнинг етакчиси Си Цзиньпин Жапаровни Хитойга келиб кетишга чақирди

369

Президент Садир Жапаров 22 февралда Хитой Халқ Республикаси раҳбари (ХХР) Си Цзинпин билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати билдирди.

Суҳбатда Си Цзинпин Садир Жапаровни президентлик хизматига расмий киришгани билан қутлаб, Хитойга иш сафари билан келиб кетишга чақирди.

Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим йўналишларини ҳам муҳокама қилишди: савдо-иқтисодий томондан ўзаро ҳаракатни кенгайтиш ва коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича чоралар кўриш.

Садир Жапаров Си Цзинпинни ой йилномаси бўйича ўтиб кетган Баҳор байрами билан қутлади. У Хитой томонга «ҳар томонлама қўллов учун, унинг орасида Хитой ҳукуматини қирғиз халқига коронавирус инфекциясига қарши вакцина бериш бўйича қарорига» миннатдорчилик билдирди.

Аввалроқ Хитойнинг Қирғизистондаги элчиси Ду Девен 2021 йили январда ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев билан бўлган учрашувда Хитой ҳукумати Қирғизистонга коронавирусга қарши бепул вакцина бериши ҳақида маълум қилган.

«Хитой билан Қирғизистон ўртасидаги ўзгача муносабатларни ҳисобга олиб, ХХР ҳукумати биринчилардан бўлиб Қирғизистон Республикасига COVID-19га қарши хитой вакцинасини бепул беришга қарор қилди», — деб билдирган у.

Казакбаев ўз навбатида Хитой ҳукуматини вакцина турида кўрсатаётган ёрдами учун миннатдорчилик билдириб, «бу икки давлат ўртасидаги ҳар томонлама стратегик ҳамкорликнинг ёрқин далили» бўлиб саналишини айтган.