Республика штабдан 23-февралда коронавируснинг янги 72 ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилди.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
- Бишкек шаҳри — 17;
- Чуй вилояти — 47;
- Иссиқкўл вилоятида — 3;
- Норин вилоятида — 1;
- Жалолобод вилоятида — 1;
- Баткен вилояти — 2;
- Ўш вилояти — 1.
Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 86 001га етди.
Сўнгги бир суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 3 105.
Шунингдек бир кеча-кундузда 76 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Соғайганларнинг энг кўпи Бишкек шаҳрида — 33, Чуй вилоятида — 26, Жалолобод вилоятида — 1, Ўш шаҳрида — 2, Иссиқкўл вилоятида — 11, Норин вилоятида — 1, Талас вилоятида - 2, Баткен вилоятида — 1 бемор соғайди.
Бу билан ўлка бўйича 82 879 бемор касалликдан соғайди. Касалхоналарда 383 бемор даволанмоқда. Уларнинг орасидан 20 киши ўта оғир аҳволда. Уй шароитида 341 киши даволанмоқда.
Охирги бир суткада Бишкек шаҳрида икки COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда умумий ўлим кўрсаткичи 1 460.
Ўлка бўйича коронавирус юқтириб олган тиббиёт ходимлари аниқланмади. Бир суткада тўрт ходим соғайди. Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 4 202га етди, улардан 4 158 ходим касалликни енгди.